UZ

Сўнгги янгиликлар

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Игорь Сергеев: "Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деган умиддаман" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деган умиддаман"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади.

Бугундан Тошкентда йиғинга киришган терма жамоамиз ихтиёрига легионерларимиз ҳам келиб қўшилмоқда. Таиланднинг "Патум Юнайтед" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев бўлажак ўйинлар олдидан фикрларини билдириб ўтди.

- Терма жамоа йиғини бошланди. Муҳим учрашувлар олдидан тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Бугун йиғилдик. Терма жамоадаги атмосфера аъло даражада. Расмий ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Жанговар руҳиятдамиз.

- Рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз. Ўзингиз ҳам ушбу терма жамоаларга қарши кўп маротаба ўйнагансиз.

- Эрон кучли терма жамоа эканлигини ҳаммамиз биламиз. Эрон қарши учрашувда 100 фоиз эмас, 1000 фоиз иштиёқ билан ўйнаш керак. Туркманистонга келадиган бўлсак, улар ҳам яхши жамоа. Биз меҳмонда ўйнаймиз ва у ердаги майдон сунъий қопламага эга. Рақиблар ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо биринчи навбатда ўзимиз руҳий ва жисмоний томонлама тайёр бўлишимиз керак. Ташқи факторларга эътибор бермасдан тайёргарлик кўришимиз зарур.

- Сунъий майдон ҳақида гапирдингиз. Ҳужумчи учун сунъий қопламада футбол ўйнаш қанчалик қийин.

- Мен уч мавсум Қозоғистон чемпионатида тўп тепдим. Қозоғистон чемпионатидаги 70 фоиз стадионлар сунъий майдонга эга. Тўғри сунъий қопламада ўйнаш ноқулай, аммо мен учун бу янгилик эмас. Қолган футболчиларга қанчалик қийин бўлади билмадим. Ҳозир "Жар"да табиий майдонда шуғулланмоқдамиз. Бу тўғри қарор, сабаби анча салқин тушиб қолди. Жароҳат олиш хавфи кўпроқ. Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Биз барчамиз профессионаллармиз ва ушбу шароитга тез кўникиб кетишга ҳаракат қиламиз.

- Таиланд чемпионати ҳақида гапириб ўтсангиз. Клубингиз ва Таиланд чемпионати қай даражада экан?

- Янги клубим менга ёқяпти. Таиланд чемпионати бундай даражада бўлишини кутмаган эдим. Барча шароитлар яратилган. Мен у ерга ўтганимга бор йўғи 6 ой бўлди. Ҳали тўлиқ хулосага келишга улгурмадим. Дастлабки таассуротларимдан келиб чиқиб айта оламанки, Таиланд чемпионатининг даражаси ўзимизнинг Суперлигадан кам эмас.

- Қозоғистон чемпионатида икки мавсум аввал чемпион бўлган эдингиз. Бу мавсум эса Бобир Абдиҳолиқов Қозоғистон чемпионатида ғолиб бўлди. Бобурга Қозоғистон чемпионати ҳақида нималарни маслаҳат бера оласиз?

- Мен Бобурни табриклайман. Фақатгина Бобур эмас, ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳам чемпион бўлди. Мен улар учун хурсандман ва омад тилайман. Ғолибларни баҳолаш нотўғри, улар чемпион бўлишди. Шунинг ўзи етарли.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика