UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  30 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  5 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Игнатий Нестеров - мутлақ рекордчи! Янгиликлар

Игнатий Нестеров - мутлақ рекордчи!

Карантин пайтида юзага келган танаффусдан фойдаланиб Игнатий Нестеров ҳақида қизиқарли мақолани тақдим этамиз.

"Локомотив"нинг асосий дарвозабони Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё Кубокларида майдонга тушиш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Гап шундаки, Нестеров қаторасига 5та Осиё Кубогида иштирок этган қитъадаги ягона футболчи. 

Бошланиш 

Игнатий Нестеровнинг дастлабки Осиё Кубоги 2004 йил Хитойда бўлиб ўтган мусобақага тўғри келади. Ўшанда Юрген Гёде ва Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мураббийлар штаби 21 ёшли Игнатийни иккинчи дарвозабон сифатида олиб кетишганди. 

Нестеров бу турнирда фақат битта ўйинда майдонга тушган. Гуруҳ босқичининг охирги турида Туркманистон билан кечган баҳсда Евгений Сафоновга дам берилгани боис термамиз дарвозасини Нестеров қўриқлаганди. Бу ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучган. 

Чорак финалда Баҳрайн билан кечган баҳсда яна Сафонов дарвозада турган ва ўйин 2:2 ҳисобида якун топиб пенальтилар сериясида омад баҳрайнликларга кулиб боққанини яхши биласиз.

 


Инилеев билдирган ишонч 

ОФК кейинги Осиё Кубокларини тоқ йилларда ўтказиш масаласини кўриб чиқади. Шу-шу 2007 йилдан бери мусобақа тоқ йилда ўтказиб келиняпти. Нестеров 2007 йилги мусобақага ҳам иккинчи дарвозабон сифатида борганди. 

Эрон билан кечган биринчи ўйинда бош мураббий Рауф Инилеев Павел Бугалони асосий таркибга киритган. Лекин ютқазиб қўйганимиз учунми ёки Бугалонинг хатоси туфайлими кейинги ўйинларда Нестеров дарвозани қўриқлай бошлайди. 

Натижада яна уч ёшга улғайган Нестеров терма жамоамизнинг қолган учта ўйинида майдонга тушиб ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, учта беллашувда ўз дарвозасидан атиги битта гол олиб чиққани эътиборга молик.

 


Эсда қолган турнир 

Аксар мухлислар энг яхши Осиё Кубоги сифатида 2011 йил Қатар майдонларида ўтган мусобақани эслайди. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда якунда 4-ўринни эгаллаганди ва бу ҳозиргача Осиё Кубокларидаги энг яхши натижамиз бўлиб турибди. 

Игнатий Нестеров бу пайтга келиб анча тажриба тўплаб қўйган, шу боис мусобақага асосий дарвозабон сифатида йўл олганди. Терма жамоамиз Осиё Кубоги-2011да олтита ўйин ўтказган бўлса, шундан бештасида Нестеров дарвозани қўриқлаган.

  


Охирги иккита турнир 

2015 йил Австралия ва 2019 йил БАА яшил майдонларида ўтказилган Осиё Кубокларида ҳам Игнатий Нестеров терма жамоамизнинг биринчи рақамли посбони сифатида иштирок этди. У ҳар икки турнирда яна ўзини кўрсата олди. 

Ўтган йил БААда ўтказилган мусобақа унинг учун бешинчиси бўлди ва шу муносабат билан Уммонга қарши баҳс олдидан ОФК томонидан тақдирланди. Нестеров шу пайтгача Осиё Кубокларида 17 учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 15та тўп ўтказиб юборган. 

 


Осиё Кубокларида Игнатий Нестеров майдонга тушган ўйинлар: 


2004. 1 ўйин

Гуруҳ босқичи. Туркманистон - Ўзбекистон 0:1 


2007. 3 ўйин

Гуруҳ босқичи. Малайзия - Ўзбекистон 0:5

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Хитой 3:0

1/4 финал. Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:1 


2011. 5 ўйин 

Гуруҳ босқичи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Қувайт 2:1 

Гуруҳ босқичи. Хитой - Ўзбекистон 2:2 

1/4 финал. Ўзбекистон - Иордания 2:1

3-ўрин учун баҳс. Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:2 


2015. 4 ўйин 

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 

Гуруҳ босқичи. Хитой - Ўзбекистон 2:1

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1

1/4 финал. Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:2 


2019. 4 ўйин 

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Уммон 2:1

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Туркманистон 4:0

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Япония 1:2

1/8 финал. Австралия - Ўзбекистон 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика