UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  4 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  7 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  10 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига! Янгиликлар

Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!

2025 йилнинг 29 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтиши лозим.

Бироқ, мамлакатимизда шу йилнинг 27 июнидан 5 июлигача Аёллар Осиё Кубоги–2026 мусобақасининг саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтади. Унда тўртта терма жамоа қатнашиши кўзда тутилган. Биздаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мусобақа бошланишига оз фурсат қолганда ушбу саралаш босқичини айнан "Бунёдкор" стадионида ўтказишга қарор қилган. Шу муносабат билан, ЎФА "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" баҳсига 12 кун қолганда бу учрашувни бошқа стадионга кўчириш бўйича тегишли томонларга хат билан мурожаат қилган. Агар, учрашув ўтказиладиган стадионни ўзгарса, жамоалар 12 кун муддат ичида ўз режаларига ўзгартириш киритиши керак бўлади. 

Аёллар Осиё Кубоги–2026 мусобақасининг саралаш босқичи учрашувларининг мамлакатимизда ўтиши шу йилнинг 26 февраль куни эълон қилинганди. Ўзбекистонда ўтказилиши тўрт ой олдин маълум бўлган турнирга айнан "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилиши эса мусобақа стартига 10 кун қолганда аниқ бўлди.

Ҳозирда икки жамоанинг ҳам Суперлигадаги ҳолати ҳавас қилгулик эмас. "Бунёдкор" ҳам, "Сўғдиёна" ҳам Суперлигада бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Аввалроқ, сайтимизда "Бунёдкор" жамоасида ёмон натижалар сабаб истеъфолар юз бериши кутилаётгани хабар қилинганди. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабининг курсиси қимирлаб турган бир пайтда, Аёллар Осиё кубоги саралаш турнири сабаб "Бунёдкор" муҳим уй ўйинини бошқа стадионда ўтказиши мумкин. Бу эса мантиққа сиғмайди.

Авваллари, Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинлари сабаб ўз тақвимига ўзгартириш киритгани учун ПФЛ кўп танқидларга учрарди. Афтидан, хатто Аёллар Осиё кубоги саралаш ўйинлари ҳам миллий чемпионатимиз ва ундаги клублар манфаатидан устунроқ қўйилмоқда.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика