Ибрагимович 8 ойга сафдан чиқди
25 май 2022 19:08
Янгиликлар
Ибрагимович 8 ойга сафдан чиқди
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович яқин саккиз ой давомида майдонга тушолмайди.
Швециялик ҳужумчи тиззасидан жароҳат олган ва операцияга муҳтож. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, тикланиш даври 8 ой давом этиши керак.
Ҳозирда 40 ёшли Ибрагимович футболчилик фаолиятини давом эттириш ёки эттирмаслиги ҳақида ўйламоқда. Швециялик форвард ушбу мавсумда жароҳатлар туфайли кўп муддатни ўтказиб юборди, шунинг учун бу омил унинг якуний танловига таъсир қилиши мумкин.
Ибрагимовичнинг "Милан" билан амалдаги шартномаси атиги бир ойдан кейин якунланади. Аввалроқ клуб унга янги шартнома таклиф қилишга тайёрлиги айтилганди, аммо жароҳатдан кейин бу таклифдан воз кечилиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар