UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  0 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  4 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  11 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4

Ҳуссам Ҳассан Иордания терма жамоаси машғулотларига 28 нафар футболчини чақиради Янгиликлар

Ҳуссам Ҳассан Иордания терма жамоаси машғулотларига 28 нафар футболчини чақиради

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш плей-офф босқичидаги рақиби - Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан терма жамоанинг ОК-2015 саралаши ҳамда ЖЧ-2014 плей-офф ўйинлари учун 28 нафар футболчини кенгайтирилган таркибга киритди.
Иордания миллий терма жамоаси август ойида ОК-2015 саралаши доирасида Сурия терма жамоасига қарши майдонга тушади. 6 ҳамда 10 сентярь кунлари эса ЖЧ-2014 саралаши плей-офф баҳсларида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинларда куч синашади.

Иордания терма жамоаси бош мураббийи август ва сентябрь ойидаги саралаш ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини Иордания Футбол Уюшмасига тақдим этган. Ўйинлар бошланишидан олдин терма жамоанинг мисрлик мураббийи, 28 нафар футболчи орасидан ушбу ўйинларда иштирок этадиган футболчиларни саралаб олади ва якуний рўйхатини тақдим этади.

Иордания терма жамоаси мазкур таркиб билан ҳафтада икки кун машғулот олиб боради. 20 июль куни Иордания Кубоги ўйинлари старт олади.

Иордания терма жамоасига жалб қилинган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:
Аҳмад Амир, Аҳмад Абдул Саттор, Абдулла Ал-Зуби, Салох Массад.
Ҳимоячилар: Анас Бани Ясин, Муҳаммад Мустафо Ҳалил, Бани Аттия, Босим Фатхи, Муҳаммад Демийри, Удай Заҳран, Иброҳим Заваҳра, Муҳаммад Мунир, Абу Ҳашҳаш, Саид Морган, Абдул Раҳмон, Эссам.
Ярим ҳимоячилар: Амир Дийб, Удай, Абдулла Дийб, Аҳмад Ҳаил, Ҳамза Дардур, Ёсин ал-Баҳит, Аднан.
Ҳужумчилар: Мусаб, Аҳмад Самир, Тоир, Ҳассан Фаттоҳ,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика