UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  75 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  74 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  3 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  1 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  3 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1

Ҳусниддин Алиқулов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди Янгиликлар

Ҳусниддин Алиқулов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

ЎФА матбуот хизмати эълон қилган рўйхатдан 39 нафар футболчи ўрин олганди. Бироқ championat.asia сайти маълумотига кўра, терма жамоага "Насаф" клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳам чақирув олган. Бироз олдин ЎФАдан "Насаф"га бу борада расмий хат келган. 


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Равшанбек Ягудин ("Бунёдкор")

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Рустамжон Ашурматов ("Канвон", Жанубий Корея), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Олег Зотеев ("Чоннам Драгонс", Жанубий Корея), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", Хитой), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тэджон Ситизен", Жанубий Корея), Жамшид Искандеров ("Соннам", Жанубий Корея), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик", Россия), Ҳусниддин Ғофуров (АГМК), Санжар Шоаҳмедов (АГМК), Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна"), Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Шароф Муҳитдинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзодбек Убайдуллааев ("Шахтёр", Беларусь), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Игор Сергеев ("Актобе", Қозоғистон), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна"). 



Бугунги "Тезкор студия"да Ҳусниддин Алиқулов нима учун МТЖга чақирилмагани борасида муҳокама бўлганди.



Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика