Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон чемпионатига қайтди
04 фев 2024 18:37
Янгиликлар
Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон чемпионатига қайтди
Ижара битими 1 йилга мўлжалланган.
"Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Россиянинг "Алания" футбол клубига тегишли ёш иқтидорли ҳужумчи Хусайн Норчаев ижара асосида бир йиллик шартномага имзо чекди .
Маълумот ўрнида, Хусайн Норчаев ўтган мавсумда Россия биринчи дивизионида жами 8 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, футболчи Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида шу кунгача кўплаб расмий ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этди. Шу билан бирга футболчи миллий терма жамоамизга ҳам номзод ҳисобланади.
Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Хусайн Норчаевга фарғоналиклар сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, "Нефтчи" шарафини муносиб ҳисса қўшишидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз", — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар