UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  16 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  33 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор" Янгиликлар

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор"

Франциянинг бир йўла иккита сайти Le11 ва Lensois Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида материал тайёрлашди.

Сизлар учун энг асосий жойларини таржима қилдик.

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" асосий ҳимоячисига айланиб бормоқда. Мураббийлар штаби ва жамоадошлари унинг ўйинларидан хурсанд эканликларини яширишмаяпти.

Ёзги трансфер ойнаси сўнгги кунларида Кевин Дансо "Рома"га ўтаётгани маълум бўлди. Аммо Дансонинг юрагида муаммолар аниқлангач бу трансфер амалга ошмай қолди. Дансо "Ланс"га қайтди, аммо у дастлаб даволаниши лозим.



Ўшанда "Ланс" клуби спорт координатори Жан-Луи Лека шундай деганди: "Ташвишланманг, бизда Ҳусанов бор. У тайёр". Лека адашмаганди.




"Абдуқодирнинг потенциали жуда катта. Ҳозир ўйин амалиётига эга бўлаётгани ўзи учун ҳам, биз учун ҳам жуда фойдали", - деди "Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл "Ницца"га қарши ўйиндан сўнг. Ўша ўйинда Ҳусанов энг яхши футболчи бўлди.


"Ҳусанов ҳайрон қолдирмоқда. У ёш, аммо шунга қарамай профессионал даражада жуда кўплаб ўйинлар ўтказишга улгурди ва бу ўйинларнинг кўпида жуда яхши ҳаракат қилди, - деди "Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон. - Унинг ривожланаётганини кўриб турибмиз, машғулотларда жуда яхши ишламоқда ва борини бермоқда. Яширмайман: тўп учун курашда ундан узоқроқда бўлишга ҳаракат қиламан".


"Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл: "Абдуқодир хотиржам, кучли ва юқори тезликка эга. Ҳа, у французчада яхши гапира олмайди, аммо бу унга халал бераётгани йўқ".


"Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон: "Ҳусанов - жуда очиқкўнгил йигит. У билан гаплашиш қийин, бу рост. Французчада баъзи гаплар ва сўзларни билади холос. Майдон ташқарисида баъзида булар етарли бўлмайди. Аммо у футбол лексикасини жуда яхши билади, бу энг муҳими. Майдонда барчасини тушунади. У французча ўрганмоқда, шу сабаб кундан-кунга яхши гапирмоқда".


"Ҳусановнинг энг яқин дўсти - эквадорлик Жоаннер Чавес. Ҳалигача улар қандай гаплашишларига тушунмайман!" - тан олди Уилл Стилл.


"Ланс" дарвозабони Брис Самба: "Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У майдонда қилаётган ишлари... Баъзида мени қўрқитади. У атиги 20 ёшдалигини унутманглар. Абдуқодир "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди деб ўйлайман".

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика