UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1

"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков Янгиликлар

"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков

Куни кеча "Андижон" жамоаси бош мураббийлигидан кетган мутахассис Александр Хомяков клубга омад тилади.

"Андижон"га чин кўнгилимдан омад ва муваффақият тилаб қоламан! Умид қиламанки, Андижонда бундан кейин ҳам футбол ривожланишда, клубни эса нафақат мамлакатда, балки халқаро ареналарда ҳам таний бошлашлари давом этади. 

Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат айтмоқчиман. Айниқса, Ўзбекистон Кубоги финалида бирга бошдан ўтказган ҳис-ҳаяжонларни умрбод эсимдан чиқара олмайман. Ўша муваффақият сизларнинг кўмагингиз орқали амалга ошди, дея ҳеч иккиланмай айтмоқчиман. Барчангизга раҳмат! Сизлар дунёдаги энг зўр фанатсизлар! 

Шак-шубҳасиз, бутун мураббийлар штаби, тиббий ходимлар, маъмурлар, матбуот хизмати вакиллари, U-21 ҳамда U-19 мураббийлари, академия мураббийлари, майдонни парваришлаб келаётган ходимлар, ошпазлар, барча ишчиларга ва умуман ўтган вақт мобайнида мени қўллаб-қувватлаб келган ҳамма инсонларга миннатдорлик билдириб қоламан. Майдондаги натижаларга ҳамма бирдек дахлдор бўлди, деб баралла айта оламан. 

Футболчиларга раҳмат. Уларнинг ҳар бирини қадрлайман ва фурсатдан фойдаланган ҳолда иш жараёнида кимларгадир қаттиқ гапирган, дилини оғритган бўлсам, узр сўрайман. Барча ҳаракатлар майдонда яхши натижаларга эришишга қаратилганди. Кейинги ўйинларда клубга омад тилаб қоламан.

Дарҳақиқат, Андижон вилояти раҳбарияти, "Ўзавтосаноат” АЖ директорлар кенгашига менга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорлик билдириб қоламан. "Андижон"дек клубни бошқариш мен учун ҳақиқий шараф бўлди. Омон бўлинглар!”, – деди Хомяков.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Александр Хомяков жамоага 2022 йилнинг 15 декабрь куни расман бош мураббий этиб тайинланди ва шу кунга қадар чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳаммаси бўлиб 72 та ўйинда жамоани бошқарди. Шундан 26 ғалаба, 21 дуранг ва 25 мағлубият қайд этилди. Унинг бошчилигида тўплар фарқидаги кўрсаткич бўйича 95 та гол урилган ва 85 та тўп ўтказиб юборилган. 

Хомяков бош мураббийлигида "Андижон" клуби ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. 2023 йилда Суперлигада йилнинг рамзий жамоасида энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика