UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  5 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  3 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  19 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14

Ҳоланд Беллингемни "Манчестер Сити"га таклиф қилмоқда Янгиликлар

Ҳоланд Беллингемни "Манчестер Сити"га таклиф қилмоқда

"Боруссия" Дортмунд ўйинчиси Жуд Беллингем келажаги борасида кураш аллақачон бошланиб кетди.

Эрлинг Ҳоланд собиқ жамоадоши Беллингем билан боғланиб, уни "шаҳарликлар" таркибига қўшилишга ундаган. Норвегиялик "гол машинаси" Германияда икки ярим йил ўйнаганидан сўнг "Манчестер Сити"нинг 5 йиллик таклифига имзо чеккан эди. Ҳоланд Бундеслигада икки йилни 2020 йил ёзида "Бирмингем Сити"дан келиб қўшилган Жуд Беллингем билан бир жамоада ўтказди. 

19 ёшли англиялик футболчи ўшанда Европанинг бир қатор клублари томонидан талаш бўлганди. Бу курашда "Боруссия" ғолиб бўлиб, ёш иқтидорни илиб кетганди. Энди худди шундай кураш келаси ёзда келиб чиқиши аён бўлмоқда. "Реал" Беллингемни 2023 йил ёзида қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти. Унга қизиққанлар орасида Англиянинг "Ливерпуль", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клубларини кўриш мумкин. Уни 83 млн фунтга сотиб олиш мумкин бўлади, дейилади манбада.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика