UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  0 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  43 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  13 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  7 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  8

Ҳожиакбар Алижонов ОФК веб-сайтига иккинчи бор U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш ниятида эканини айтди Янгиликлар

Ҳожиакбар Алижонов ОФК веб-сайтига иккинчи бор U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш ниятида эканини айтди

Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олишига ҳам жуда оз вақт қолди.

Қитъа чемпионатига муносиб тайёргарлик олиб борган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мусобақа доирасидаги илк ўйинини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига етиб келган ва илк ўйин – Эронга қарши учрашувга ҳозирлик кўрмоқда. 

Бугун ОФК Медиа бўлими вакиллари терма жамоамиз жойлашган “BP Samila Hotel” меҳмонхонасига ташриф буюришди ва терма жамоамиз етакчиларидан бири – Ҳожиакбар Алижонов билан чемпионат олдидан суҳбат қуришди.

- Терма жамоамиз турнирга яхши тайёргарлик олиб борди. Йигитларда кайфият аъло даражада. Барчамиз мусобақага тайёрмиз. 

- Иқлимга кўникишда ортиқча муаммо бўлмайди. Зеро қишги йиғинларни иссиқ мамлакатларда олиб бордик. Қолаверса, Таиландга ҳам бироз эртароқ келдик. 

- 2018 йилда U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, мухлисларимизни, оила аъзоларимизни хурсанд қилган эдик. Эндиги мақсадимиз – ўша муваффақиятни такрорлаш ва Олимпиада ўйинларига йўл олиш. 

- Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун Ўзбекистон халқини хурсанд қилишга, уларга чиройли ғалабалар тақдим этишга уринамиз. 

Маҳоратли ҳимоячи суҳбат давомида шу ва бошқа мавзуларга тўхталиб ўтди. Интервьюни видео шаклида бироз кейинроқ ОФК веб-сайтида тўлиқ кўринишда томоша қилиш имконига эга бўласиз.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика