UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  1 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5

Ҳимоячиларга куни қолган "Пахтакор", ҳазилкаш дарвозабон, яраштирувчи мураббий, "мерган" Турғунбоев, стадионга ташриф буюрган Жаҳонгир Ортиқхўжаев — "Пахтакор" ва "Олимпик" ўртасидаги учрашув нимаси билан ёдда қолди? Янгиликлар

Ҳимоячиларга куни қолган "Пахтакор", ҳазилкаш дарвозабон, яраштирувчи мураббий, "мерган" Турғунбоев, стадионга ташриф буюрган Жаҳонгир Ортиқхўжаев — "Пахтакор" ва "Олимпик" ўртасидаги учрашув нимаси билан ёдда қолди?

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Олимпик" учрашуви қизиқарли вазиятлари билан ёдда қолди.

- Ҳимоячиларга куни қолган "Пахтакор"

- Ҳазилкаш дарвозабон

- Яраштирувчи мураббий

- "Мерган" Турғунбоев

- Стадионга ташриф буюрган Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Coca-Cola Суперлига. "Пахтакор" чемпионатни ўз майдонида мағлубият билан бошлади, клубнинг омадсиз серияси давом этади

Мамлакатнинг амалдаги чемпионлари дастлабки турга йўқотишлар билан ташриф буюрди. Хусусан, клубнинг бир қатор ёш ўйинчилари, жумладан, Аббос Файзуллаев ёшлар терма жамоаси ихтиёрига бориб қўшилди. Шунингдек, олдинги чизиқ вакили Пшемислав Банашак "Қайрат"га қарши баҳсда жароҳат олганди. Мазкур учрашув аввалидаги таркиб бўйича Черан яққол ҳужумчи вазифасини бажариши, Рашидов эса ортда унга ёрдам бериши лозим эди. Учрашув давомида эса ушбу ҳолатнинг тескариси юз берганининг гувоҳига айландик. "Олимпик"ла ҳам шу ҳолат кузатилди. Форвард сифатида кўрсатилган Жўрақўзиев ўз ўрнини ўйин давомида Алишер Одилов ҳамда Руслан Жиянов билан алмашиб турди.

Учрашувни кучли прессинг билан бошлаган "Олимпик"га ўйин давомида бу тактика анча қўл келди. Бу орқали ҳимоя ва ярим ҳимоя ўртасидаги боғламга тўсиқ қўйилди. Оқибатда "Пахтакор" футболчилари йўқ жойдан хатолар содир этишди ва тўпни йўқотишди. 

Мисол учун, учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Азмиддиновнинг ярим ҳимоячиларга оширган тўпи рақиб футболчисидан ўтмади. Агарда Шаҳзод эпчилроқ ҳаракат қилмаганида, учрашув стартидаёқ Суюновнинг пешонасидаги терлар шашқатор бўлиши мумкин эди. 

Бироқ шундай бўлди ҳам. "Олимпик" футболчиларининг тезлиги ғалабанинг муҳим омилларидан бири бўлди. Айнан икки голнинг юзага келишида Алишер Одиловнинг "Пахтакор" ҳимоячиларини ортда қолдириши натижасида юзага келди. Биринчисида 37-рақамли ҳужумчи пенальти ишлаб берган бўлса, иккинчисида ўзи масалани ҳал қилиб қўяқолди. Қизиқ томони, иккала гол ҳам таймларнинг бошида урилди. 

"Пахтакор" ҳимоячисида муаммолар етарлича, бунга баъзи ўртоқлик учрашувларида ҳам гувоҳи бўлдик. Мудофаа вакилларининг айбини битта жиҳат билан бекитиш мумкин — голлар. 90 дақиқа давомида на Черан-у, на Рашидов эплолмаган ишни "шерлар"нинг икки ҳимоячиси уддалади. Уддалагандаям видеоролик қилишга арзирли тарзда дарвозани ишғол қилишди. Ўнг оёғида ҳатто камдан-кам пас берадиган Сайфиевнинг узоқ масофадан жарима зарбасини аниқ амалга оширганининг ўзиёқ "Олимпик" посбонини шошириб қўйди. 

Турсунов ҳам айнан узоқ масофадан рақиб дарвозасига йўл топа олди. "Пахтакор" учрашув давомидаги рақибига қараганда кўпроқ зарба йўллади, айниқса, жамоа етакчиси Драган Черан бир неча вазиятларни кўкка совурди. 

Учрашув якунига бир неча дақиқа қолганида эса Турғунбоев рақибнинг бўш қолган дарвозасига салкам икки-уч метр масофадан ҳазилакам зарба йўллади.

"Олимпик" дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиев ҳам ўтган ҳафта Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасидаги "Ливерпул" — "Реал Мадрид" учрашувидан қаттиқ таъсирланган кўринади, учрашув давомида бир неча бор мемларга сабаб бўладиган ҳаракат амалга оширди. Яхшиямки, унинг томошабин юзида жилмайиш кайфиятини уйғотадиган ҳаракатлари ортиқча хавф туғдирмади. Бироқ бу билан унинг ҳаракатларига ёмон баҳо бермоқчи эмасман, ўз дебютида ғалаба қозонган посбон Кападзе томонидан яна имконият берилса, хатоларини тузатиб бориши мумкин.

Учрашув чиндан курашларга бой бўлди. Баҳс шу даражага етдики, "Пахтакор" футболчилари братишкалари билан тортишишгача боришди. Айниқса, Турғунбоев ва Мирсаидов биринчи бўлим давомида қўштирноқ ичида роса аҳил-иноқ бўлишди. Уларни яраштирадиган Олий суд вазифасини эса "Олимпик" устози Тимур Кападзе бажарди.

Кечаги учрашувда майдон ўриндиқлар билан тўлиб-тошди. Ушбу беллашувга 2500 га яқин томошабин ташриф буюрибди. Ташриф буюрганлар орасида анчадан бери оммага кўриниш бермаган "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бор эди.

Хулоса қилиб айтганда, кечаги учрашув томоша қилишга арзирли тарзда ўтди. "Пахтакор" 13 йилдан сўнг дастлабки турда мағлубиятга учради. Қолаверса, "шерлар"нинг "Олимпик"га қарши чемпионат доирасидаги ғалабасиз серияси давом этади.

Тимур Кападзе: "Пахтакор"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик"

Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик"

"Пахтакор" 2-турни сафарда "Нефтчи"га қарши ўтказса, "Олимпик" ҳам бу сафар "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика