UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  40 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  0 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  123 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  5 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  6 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  21

Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик" Янгиликлар

Шацких: "Бугун гўё катта профессор, академиклардек майдонга тушдик"

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

- Хайрли кеч. Бугун иштиёқ тарафлама ютқаздик. Худди катта профессор, академиклардек майдонга тушдик. Қийинчиликларга мослашишга ўрганиб қолдик. Гол ўтказмагунимизча ёки қандайдир мушкул ҳолатга келсак, ўйин намойиш этишни бошлаймиз. Дастлабки сонияларданоқ ўйинга киришиб кета олмаймиз, бунга нима сабаб бўлишини билмайман. Бу биринчи бор содир бўлаётгани йўқ. 

- Бугунги ўйинда жамоага Банашак етишмади деб ўйлайсизми? 

- Балки шундай бўлиши мумкин. Эҳтимол, у таркибда бўлганида, ўйин ўзгариб кетган бўларди. Сардор Рашидов ҳужумчи сифатида, унинг ортида эса Черан ўйнади. Аммо гап бунда эмас. Рақиб 4 марта зарба бериб, 3 та гол урди. Бизда вазиятлар етарлича бўлди, аммо гол ура олмадик. Муаммо шунда. 

- Ўтказилган голда дарвозабоннинг айби борми?

- Мағлубиятга ҳамма айбдор. Вазиятларни қайта кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Футболчиларимиз биз истаган вазифаларни бажара олишмади. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади, шунчаки майдонга чиқиб, ғалаба қозона олмайсиз. Барча жамоалар ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам қандай ўйнашни яхши билади. Биз ҳаммасига тайёр бўлишимиз кераклигини йиғинларда ҳам таъкидлаб келдик. Буни ҳар доим таъкидлаб келаман.

- Кейинги турда ротацияга қўл урасизми?

- Ротация қила олмаймиз. Бизга футболчилар етишмаяпти. 8 нафар ўйинчимиз терма жамоа ихтиёрида. Улар орасида асосий таркиб футболчилари ҳам бор. Мухлислар захирадан футболчилар туширимизни истаяпти. Хўп, захирадан кимни майдонга туширамиз? Ҳолат шундай, чунки "Пахтакор" терма жамоалар ҳомийси. У ерда 6 нафар, бу ерда 8 нафар ўйинчимиз бор. "Олимпик" футболчиларининг ҳаммаси "Пахтакор" ўйинчилари. 60 кишини ташкил қиладиган қайднома топшира олмаймиз. Тушуняпсизми?  Ҳечқиси йўқ, бу биринчи тур, холос. Ҳали ҳаммаси олдинда.

- U-20 термасида 8 нафар "Пахтакор" футболчиси бор. Шуни ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига йўл олиши "Пахтакор" учун фойдалими ёки зарарми? Агар ЖЧга чиқса, майга қадар терма йиғинлар ташкил қилишда давом этади. Бу ҳолатда "Пахтакор" захирасидан айрилади...

- Албатта, терма жамоага мухлислик қиламиз. Лекин юрагим футболчилар шу ерда (клубда) бўлишларини хоҳлаяпти. Улар "Пахтакор"га фойда келтирган бўларди. Аммо термага мухлислик қиламиз ва уларнинг ЖЧга чиқишини хоҳлаймиз. Биз уларни қайдномадан чиқариб, кейин яна қайтариш имконига эга эмасмиз. Қайднома чекланган. Бу борада қийинчиликлар бор.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика