UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  2 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  12 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  9 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  11 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8

Абдужамол Исроилов: "Динамо"га ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим" Янгиликлар

Абдужамол Исроилов: "Динамо"га ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим"

Трансферлар ойнаси вақтида фаол ҳаракат қилаётган яна бир жамоа - "Динамо".

Самарқандликлар янги мавсум арафасида таркибини хорижлик ва маҳаллий ижрочилар билан тўлдирмоқда. Клуб узоқ вақт жароҳати сабаб катта футболдан четда қолган Абдужамол Исроиловни ортга қайтарди. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ярим ҳимоячи 2017 йилги мавсумда айнан шу жамоада тўп тепган эди. 


- Футбол жамоатчилиги Абдужамол Исроиловни анча пайт йўқотиб қўйди. Икки йилдан ошиқ майдондан ташқарида юрдингиз. Бундай пайтда "Динамо" таклифи сиз учун кутилмаган туюлдими?

- Тўғриси, ўша оғир жароҳатимдан кейин кўп вақт ўтди. Шунга қарамасдан, менга ишонч билдириб, таклиф қилгани Учқун Қобилов ва Андрей Шипиловга миннатдорчилигимни билдираман. Катта футболни "Динамо"да бошладим. Нима учун қайтганимни биласизми?  Ҳеч нарсани ўйламай, ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим. 

- Жароҳатдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Худога шукур, ҳозирда ҳаммаси аъло даражада. Икки маҳал сунъий қопламали майдонда шуғулланмоқдамиз. Машғулотлар жараёнида жароҳат ўз таъсирини ўтказаётгани йўқ. Эркин ҳаракат қилишимга тўсқинлик қилмаяпти. 

- Ўтган йили катта футболни тугатиш қарорига келган экансиз...

- Ҳа, орада маълум вақт шундай фикр ҳам юзага келди. Ҳаттоки, умуман машғулот ўтказмаган пайтларим ҳам бўлди. Аммо оёғим яхшилангани сари ишонч уйғона бошлади. Натижада қатъий равишда машғулотларни давом эттирдим. 

- Яшил майдонга қайтишингиз нима учун бунчалик кўп вақтни олди? Жароҳатингиз тузалиши чўзилгани сабаби нимада?

- Очиғи ўзим ҳам билмадим. Оёғимнинг лат еган қисми яхши тузалаётганди, аммо югуришга қийналаётган эдим. Жарроҳлик амалиётидан сўнг гипсда 5 ой ўтириб қолдим. Оёқда қон айланиши учун ҳаракатланиш керак экан. 

- Бугунги "Динамо" 5 йил аввалгига қараганда қанчалик ўзгарган?

- Ҳар томонлама ўзгаришларга қўл урилгани кўриниб турибди. Шароитлар анча яхшиланган. 

- Жамоада футболчиларни ўйнатадиган мураббий. Натижага ва ўйинга ҳам у жавобгар. "Динамо"нинг сербиялик мураббийи сиз билан гаплашиб кўрдими?

- Жамоага футболчиларни мураббий танлайди. Мени таклиф қилишганда сербиядан мураббий келаётганини, унда ижобий таассурот қолдирсамгина жамоада қолишимни айтишди. Предраг Роган бизни кўрикдан ўтказди. У билан гаплашдик. Қолишимни айтди. Якунда шартнома имзоладим. 

- "Навбаҳор" мухлислари сизни яхши кўришади. Ортда қолган вақт мобайнида ижтимоий тармоқларда сизни қўллаб-қувватлаб туришди...

- Гапингиз рост. "Навбаҳор" мухлисларини яхши кўраман. Қаерда бўлсам ҳам омад тилашади. "Динамо"га ўтганимда эзгу тилаклар билдиришди. Бундан хурсандман. Қачонлардир яна уларнинг қаршисида тўп тепаман. "Динамо" ишқибозларига ажоийб тарзда кутиб олишгани учун ташаккур. Жорий йилда ҳам самарқандликларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика