Ҳарри Кейн қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
01 дек 2024 17:10
Янгиликлар
Ҳарри Кейн қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
Ҳужумчи "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйинда жароҳат олганди.
"Бавария" клуби форварди Ҳарри Кейн Бундеслига 12-туридан ўрин олган ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олганди.
Немис клуби берган баёнотга кўра Кейн ўнг оёқ, соннинг орқа қисмидаги мушакларини жароҳатлаб олган. Ҳарри Кейн ушбу жароҳатдан қутилиши учун энг камида икки ҳафтани ўтказиб юборади. Бу эса Кейн 20 декабрь "Лейпциг"га қарши ўтказилади ўйингача майдонга қайтмаслигини англатади. Ушбу ўйин эса "Бавария" учун 2024 йилдаги охирги учрашув ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар