

“Асаларилар" раҳбарияти 29 ёшли футболчи ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этишини маълум қилганди. Томонлар янги шартнома тафсилотларини келиша олмадилар.
Брандтнинг трансферига "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби тез орада немисга таклиф билан чиқмоқчи.
Юлиан Брандт 2019 йилда 25 миллион евро эвазига "Байер"дан Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "асаларилар" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



