UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  0 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  0 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  6 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  7 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  4 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  23 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6

"Ҳар йили мураббий ўзгарарди": Погба МЮда ишлари юришмагани сабабларини келтирди Янгиликлар

"Ҳар йили мураббий ўзгарарди": Погба МЮда ишлари юришмагани сабабларини келтирди

"Ювентус" тақдимотида сўз олган Поль Погба "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирмасдан ўтиб кетолмади.

У Англияда дуч келган муаммолари ҳақида гапириб берди.

"Биласизми, жамоада ўйнаб турган вақтингизда мураббий ҳар йили ўзгараверса, бунга мослашиш жуда қийин бўлади.

Буни енгиш қийин ва менда жароҳатлар бор эди, балки булар менинг руҳиятимга таъсир қилгандир.

Шунингдек, турли омиллар бор эди: мураббий, жамоа, майдондаги позициям – буларнинг барчаси менга бироз тўсқинлик қилди.

Бошқа жароҳат олмаслигимга чин дилдан умид қиламан, ўзимни яхши ҳис қиляпман, ўз позициямда ўйнайман ва умид қиламанки, сўнгги бир неча йилдагидан яхшироқ натижага эришаман".

Погба ўтган ой шартномаси муддати тугагач, "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганди. У "қизил иблислар"нинг келишувни узайтириш борасидаги бир қанча таклифларини рад этди ва расман "Ювентус"га қайтди.

29 ёшли франциялик футболчи “қизил иблислар” сафида 232 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 51 та голли узатмани амалга оширди. У клубга Европа Лигаси чемпионлиги қўлга киритилишида ва Англия Лига Кубогини ютишда ёрдам берди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика