UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  33 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  8 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  6 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10

"Ҳаммаси яхши, лекин ўзбек футболи чўкмоқда..." Янгиликлар

"Ҳаммаси яхши, лекин ўзбек футболи чўкмоқда..."

Теглар :  Ўзбек футболи
Афсуски сўнгги ойларда ўзбек футболи "юзига" бир қатор шапалоқлар келиб тушди. Бу шапалоқлар кейинги йил яқиндагина машҳур боксчимиз қабул қилиб олган нокаутли зарбага айланмаса бўлди.

Май ойида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида мамлкатимизнинг иккита клуби 7тадан очко тўплашди ва ортга қайтишди. АГМК олдинга Тожикистон чемпионини ўтказиб юборган бўлса, "Пахтакор" эса 6та ўйинда атиги битта ғалабага эришди холос. Ўйин бўйича ҳам жамоаларимиз ёрқин ўйин кўрсатишди десак мухлисларни алдаган бўламиз.

Июнь ойида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур ва Яманни мағлуб этди ва ҳал қилувчи баҳсда Саудия Арабистонига 0:3 ҳисобида ютқазиб шармандали тарзда мундиал саралашини иккинчи босқичдаёқ тарк этди. Бу ўйиндан кейин мухлисларимизнинг ўзбек футболидан кўнгли янада совуб кетди.

Март ойида бошланган Суперлига баҳслари ҳақида ҳам ижобий гапларни кўп айта олмаймиз. Клубларимиз намойиш этаётган ўйинлар мухлисларни қувонтираётгани йўқ. Масалан, кеча бўлиб ўтган "Турон" - "Машъал" учрашувини олайлик. Жамоалар рақиб дарвозаси томон биронта аниқ зарба бера олишмади. Суперлига ўйинида биронта аниқ зарба йўқ! Бу билан фақат мана шу иккита клубни ёмонламоқчи эмасмиз. Суперлигада битта турда 7та учрашув бўлади. Мана шу 7та ўйинда 35-40та аниқ зарба (ўртача 5-6та аниқ зарба) бўлишига ишониш жуда қийин.

Аниқ зарбалар бўлмаганидан кейин яхши дарвозабонлар қаерда пайдо бўлади? Дарвозабонлар қўзиқорин эмаску битта ёмғир ёғса ўзидан-ўзи чиқиб қоладиган. Посбонларимиз 90 дақиқа давомида биронта зарбадан кейин тўпни қайтармайди, ҳатто терлашга ҳам улугрмайди. Шундан кейин Осиё чемпионлар лигасида жарима зарбаларидан голлар ўтказамиз ва дарвозабонларимизни айблаймиз, битта дарвозабон жароҳат олганидан кейин терма жамоага муносиб бошқа посбон топа олмай Жаҳон чемпионатидан четда қоламиз...

Суперлигада айни пайтда "Пахтакор" якка пешқадам, жамоа ҳеч кимга ютқазмади. Таркиби анчагина кучсизланган, молиявий ҳолати ўтган йилгидан анча камайган "Пахтакор" ҳали ҳамон ҳеч қачон клубга ютқазгани йўқ. Унинг ортидан келаётган "Сўғдиёна" ва АГМК клубларида ҳам ўйин ёрқин эмаслигини мен айтмасам ҳам аниқ кўриб турибсиз. Тўғри натижага эришилмоқда, аммо фақат натижа билан мухлисларни стадионларга қайтариб бўлмайди. Бақоев ҳам, Қосимов ҳам бир неча йиллардан буён шу клубларда ишлашмоқда. Бироқ ўйин борасида иккала клуб ҳам мақтана олмайди. Айтиш мумкин бўлса фақат "Насаф"да комбинацион футбол йўлга қўйилган. Бунинг асосий сабаби сифатида Қарши клуби олдига аниқ бир вазифа қўйилмагани ва кўплаб ёш футболчилар таркибда ўйнашаётгани билан боғлаш мумкин. Ёшлар майдонда шижоат ва ўзини кўрсатиш учун борини бериб ўйнаши ҳеч кимга сир эмас.

Афсуски Ўзбекистонда бугунги кунда "Пахтакор"га чемпионлик борасида рақобатчи ёки рақобатчилар деярли йўқ. ОЧЛдаги муваффақиятсизлик, Жаҳон чемпионати саралашида шармандалик, Суперлигадаги савиясиз ўйинлар...ўша машҳур кинодаги бир денгизчи айтганидек "ҳаммаси яхши, лекин чўкаяпмиз"...



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика