UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  19 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  10 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  16 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  31 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  4 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11

Ким сизга ўзбек футболи савияси ўсяпти деб айтса, ишонманг Янгиликлар

Ким сизга ўзбек футболи савияси ўсяпти деб айтса, ишонманг

Сабаби ўша киши сизни очиқчасига алдаган бўлади.

Кўп йиллик футбол ихлосманди сифатида шу кеча-кундуздаги мулоҳазаларим: 

1) Стадионлар даҳшатли ҳолатда. ТВдаги кўринишини гапирмаса ҳам бўлади — шунчаки аянчли. Баҳоналар ҳар доим бир хил янграйди (иқлимимиз шунақа). Суперлига жамоаларининг ярми ўзини стадионида ўйнамаяпти. 



2) Ҳакамлик. Бизда VAR ва бош ҳакам битта вазиятни ярим соат муҳокама қилади, лекин рефери якунда барибир бир қарорга келмасдан, VAR монитори сари йўл олади. 

VAR чет элда майдондаги ҳакамга ҳақиқий тиргак бўлиб берса, бизда ўйин боришига максимум даражада халақит қилиб, бош ҳакамни карахт аҳволга солиб қўяди.

ЎзФҲМ ҳакамларга "исбот бўлмаса ва ишончингиз 100 фоизга комил бўлмаса, пенальти қўйманг" деб айтса-да, амалда шу принципга риоя қилган ҳакамини жазолайди.



3) Футболчилар (айниқса, номи чиққанлари) эътирозини нопрофессионал тартибда билдиради — бақиради ва хоҳлаганича ҳақорат қилади. Биладики, жазоланиши қийин, чунки ҳакамни менсимайди ва даражаси пастроқ деб билади. 


4) Томошабинлар учун маълум бир вазият такрори ва сифатли кадр. Нима у? 

ИМҲО.



Мураббийлик, легионерлар, агентлар, клублар фаолияти (ва улардаги лавозим эгалари иши), реклама ва маркетинг, жамоалар матбуот хизмати, ОАВ, шарҳловчилик ва бошқа масалалар бўйича ҳам муаммолар талайгина. Бу каби мавзулар менинг кайфиятимга таъсир қилади. Ўшанга ҳозирча шу ерда тўхтаймиз, лекин қачондир албатта бафуржа гаплашамиз.

Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика