UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Ҳамиджон Актамов: «Тошкентда ижобий натижа учун майдонга тушамиз» Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: «Тошкентда ижобий натижа учун майдонга тушамиз»

Бугун олий лига ўн учинчи турининг кечиктирилган «Локомотив» — «Қизилқум» жамоалари учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан навоийликлар бош менежери Ҳамиджон Актамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Давралар оралиғида жамоамиз таркибини бир қатор янги ўйинчилар билан тўлдиришга уриндик, — дейди Ҳамиджон Ғуломович. — Биринчи даврада “Қизилқум” жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Сарваржон Холматов, украиналик легионерлар Андрей Деркач, Вячеслав Шевченко бошқа клубларга ўтди. Уларга клубимиз номидан кейинги фаолиятларида омадлар тилаймиз. Жамоамизни тарк этган ўйинчилар ўрнига Ҳамза Каримов, Эркин Бойдуллаев (“Насаф”), Неманья Йованович (“Андижон”), Воҳид Шодиев (“Перак”, Малайзия), Жасур Ҳасанов (“Локомотив”), Шукур Жумабоев (“Цементчи”)ларни таклиф этдик.

Ёзги таътилни бошқаларга нисбатан барвақтроқ якунлаяпмиз. Чунки бугун 13-турнинг қолдирилган ўйинида Тошкентнинг “Локомотив” футболчиларига қарши майдонга тушамиз. Жамоамиз иккинчи даврага асосан пойтахтимизда ҳозирлик кўрди. Кўплаб янги футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Клубимиз мураббийлар штабига маъқул бўлган ўйинчилар билан шартномалар имзоланди.

Жамоамиз ва мухлисларимизнинг иккинчи даврадан умидлари жуда катта. Мавсумнинг иккинчи ярмига юқори савияда тайёргарлик кўриш учун Навоий вилоят ҳокимлиги ва хомийларимиз томонидан барча шарт-шароитлар муҳайё қилиб берилганлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Бугун чемпионат пешқадамларидан бирига қарши майдонга тушамиз. Шу боис, учрашув осон кечмаслигини тахмин қилиш қийин эмас. Олдинда — барчамизни шиддатли ўйин кутмоқда. Унда чиройли футбол намойиш этиб, Тошкентдан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда жиддий йўқотишлар йўқ. Йигитларимизнинг кайфияти аъло даражада. Шундай экан, барча мухлисларимизни стадионга таклиф қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» — «Қизилқум» жамоалари учрашуви бугун, яъни, 28 июль куни соат 20.00 да бошланади. Учрашув пойтахтимиздаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика