UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  0 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6

Ҳамиджон Актамов ўзи ва Никола Лазаревич ўртасида "фарқ"ни кўрсатди Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов ўзи ва Никола Лазаревич ўртасида "фарқ"ни кўрсатди

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – АГМК (1:4) учрашувида АГМК йирик ғалабани тантана қилди.

Ушбу натижа "Қизилқум"нинг собиқ устози Ҳамиджон Актамовни ҳам бефарқ қолдирмади. Мураббий ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ўша пайт бошқарувида бўлган "Қизилқум" жамоаси ва АГМК ўртасидаги 2021 йилдаги ўйин натижасини эслатиб, Никола Лазаревич билан орасидаги "фарқ"ни кўрсатди. Ўшанда "Қизилқум" АГМКни меҳмонда 1:2 ҳисобида мағлуб қилишга эришганди.



Бироқ, бутун мавсум эътибори билан кўпчилик Ҳамиджон Актамовнинг гапларига қўшилмаслиги мумкин. Сабаби, Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум Суперлигада 9-ўринни эгаллади. Ушбу мавсумда эса "Қизилқум" 8 турдан сўнг 14 очко жамғарган. Навоийликлар ҳозирда Лазаревич бошчилигида ўтган мавсум давомида тўпланган барча очколарнинг деярли ярмини 8-турдаёқ тўплаб қўйишди. Шу билан бирга, "Қизилқум" ҳозирда турнир жадвалининг иккинчи ўрнида бормоқда. Ўтган мавсум якунида "Қизилқум"нинг чемпион билан орадаги фарқи 29 очкони ташкил қилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2 очкони ташкил қилмоқда.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика