UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  1 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман”

Олий лига 26-туридан жой олган “Қизилқум” — “Бунёдкор” жамоалари баҳсидан сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
—“Бунёдкор” — халқаро майдонда катта тажриба орттирган жамоалардан бири, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Шунга қарамай, бугунги учрашувга жиддий ҳозирлик кўрдик. Негадир охирги ўйинларда жамоамиздан омад очиқчасига юз ўгирмоқда. Навоийда “Насаф” жамоаси билан кечган учрашувда ҳам охирги дақиқаларда нақд ғалабани қўлдан чиқаргандик. Бугун мухлислар жамоамизнинг икки бўлимда икки хил ўйин намойиш этганига гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимда йигитларимизга бир мунча эҳтиёткор бўлишини тайинлагандик. Улар кўрсатмаларимизни бехато амалга оширишди. Танаффусдан кейин ҳужумкорликни оширдик. Етарлича голли вазиятлар содир этилди. Аммо жамоамизда якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмаётганидан ҳайронман. Ўз навбатида бугун рақиб посбони ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, жамоаси жонига оро кирди.

Қисқача айтганда, бугун жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлган бўлса-да, натижадан қониқмадим. Ҳаво  бир мунча совуқ бўлишига қарамай, футболчиларимизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат! Улар учун бугун ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман. Аммо олдинда бир биридан муҳим яна тўртта учрашув кутиб турибди. Мақсадимиз ана шу ўйинларда ўз ишқибозларимизни қувонтиришдир.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика