UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4

Ҳамиджон Актамов: «Бугун иродали ғалабага эришдик» Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: «Бугун иродали ғалабага эришдик»

Олий лига тўққизинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари (2:1) учрашувидан сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
—Бугун қийин кечган баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритдик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Бизни бутун учрашув давомида уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат! Ўз дарвозангдан биринчи бўлиб тўп олиб чиқиб,  якунда ғалаба қозониш ҳеч бир жамоа учун осон эмас. Қолаверса, бугунги ўйин олдидан таркибимизда жиддий йўқотишлар бор эди. Дарвозабон Эркин Жабборов ҳамда ҳимоячи Алишер Юсуповларни жароҳати туфайли бошланғич таркибга кирита олмадик. Ҳимоячи Акмал Рустамов ҳисобидаги сариқ карточкалар тўрттага етганлиги, яна бир ярим ҳимоячимиз Шерали Жўраев қизил карточка олганлиги боис, бугун жамоамизга ёрдам бера олишмади. Шунга қарамай, анчадан бери захира ўриндиғида ўтирган бошқа йигитларимизга бугун имкон беришга қарор қилдик. Улар эса ўзларини ижобий томондан кўрсатди ва ишончимизни оқлашди. Қисқача айтганда, бугун иродали ғалабага эришдик.

Бунақа учрашувларда битта хато ҳам жамоани оғир аҳволга тушириб қўйиши мумкин.  «Андижон» ҳам тажрибали мураббий ва футболчиларга эга жамоа. Шунга қарамай, йигитларимиз яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб, муҳим уч очкони қўлга киритганидан хурсандмиз.

Кейинги пайтларда савия борасида чемпионат клублари ўртасидаги фарқ тобора камайиб боряпти. Айни пайтда барча жамоаларга қарши ғалаба учун ўйнаса бўлади. Афсуски, охирги ўйинларда футболчиларимизнинг кераксиз вазиятларда сариқ карточка олаётганликлари бизни хавотирга солмоқда. Тартиб-интизом борасида ҳали қиладиган ишларимиз талайгина.

Муҳими, охирги икки учрашувдаги омадсизликдан сўнг, бугун жамоамиз яна ғалаба қозонди. Андижонда бўладиган Ўзбекистон кубоги нимчорак финал жавоб учрашувида ҳам мухлисларимизга ғалаба тақдим этиш учун курашамиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика