UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   0 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  4 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  2 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  15 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  14 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  5 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  2

Ҳамид Актамов: "Ҳар иккала жамоа бир-биридан ёмон ўйнади" Янгиликлар

Ҳамид Актамов: "Ҳар иккала жамоа бир-биридан ёмон ўйнади"

Олий лиганинг биринчи давра доирасидаги қолдирилган беллашув "Локомотив" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош менежери матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўтказиб юборилган голларни ҳимоядаги хатоларимиз эвазига йўқдан жойдан олиб келдик. Жамоамизнинг ҳимоя чизиғи панд бермоқда. Бу борада селекция ишлари давом этмоқда. Ҳамза Каримов ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Алишер Юсупов ҳам жароҳати туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Тошкентдан ҳеч бўлмаганида бир очко билан ортга қайтишни истагандик. Бугун рақиб бизга ўйнашга имконият берди. Ҳар иккала жамоа ҳам ушбу беллашувда яхши, сифатли футбол намойиш этиб беролмади. Жамоалар бир-биридан ёмон ўйнади.

Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар энди асталик билан янги муҳитга киришиб кетишмоқда. Дастлабки расмий баҳс бўлгани учун камчиликлар бўлди. Тез орада янги футболчилар жамоамизга мослашиб кетишади, деган умиддамиз.

Эркин Бойдуллаевни сардор қилиб тайинлаганимиз бу барчанинг танлови. Бойдуллаев эришган ютуқлар, қўлга киритган муваффақиятлари жуда катта. Шу боисдан Эркин Бойдуллаев жамоа сардори сифатида ўйнашга ҳақли, сардорлик боғичи билан ўйнашга арзийдиган футболчи, деб биламан.

Жасур Ҳасанов расман жамоамиз сафига ўтди. Трансфер масаларини ҳал этдик. Ҳасанов тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтди. Кейинги учрашувдан бошлаб жамоамизга ёрдам бериши мумкин. Ҳасанов иккинчи давра ўйинида ҳам "Локо"га қарши ҳаракат қилмайди. Бу шартномада кўрсатилган. Эътироз? Кимгадир алоҳида эмас, бутун жамоага эътироз билдиришим мумкин. Ҳимоядаги оддий хатолар эвазига мағлуб бўлдик.
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика