UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  3 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  3 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  48 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0

Ҳаким Фузайлов: "Мағлубиятга учрамаётганимиз яхши, ютмаётганимиз ёмон" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Мағлубиятга учрамаётганимиз яхши, ютмаётганимиз ёмон"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.

"Про лигада енгил рақиб йўқ. Барча ўйинлар шундай қийин ўтади. Йигитлар курашишгани менга манзур келди. Гарчи майдон ҳолати чиройли футбол кўрсатишга жавоб бермаган бўлсада, ҳаракат қилишди. Муҳими уч очко бор. Олдинга қараб интиламиз. 

Собит Синдаровда сарик карточкаси бор эди. Бундай темпдаги ўйинда ҳакамдан яна бир бор огоҳлантириш олиши мумкин эди. Шавкат Саломовнинг ёшини ҳисобга олиб захирага олдик. У ўз ишини яхши бажарди. 

Мағлубиятга учрамаётганимиз албатта яхши. Лекин ўйинларни юта олмаётганимиз ёмон. Янги жамоа шаклланишига бироз вақт керак. Ҳали кураш олдинда. Про лиганинг кейинги турида рақибни ўз майдонимизда яъни Бухорода қабул қилишимиз шарт",- дейди Ҳаким Фузайлов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика