

"Про лигада енгил рақиб йўқ. Барча ўйинлар шундай қийин ўтади. Йигитлар курашишгани менга манзур келди. Гарчи майдон ҳолати чиройли футбол кўрсатишга жавоб бермаган бўлсада, ҳаракат қилишди. Муҳими уч очко бор. Олдинга қараб интиламиз.
Собит Синдаровда сарик карточкаси бор эди. Бундай темпдаги ўйинда ҳакамдан яна бир бор огоҳлантириш олиши мумкин эди. Шавкат Саломовнинг ёшини ҳисобга олиб захирага олдик. У ўз ишини яхши бажарди.
Мағлубиятга учрамаётганимиз албатта яхши. Лекин ўйинларни юта олмаётганимиз ёмон. Янги жамоа шаклланишига бироз вақт керак. Ҳали кураш олдинда. Про лиганинг кейинги турида рақибни ўз майдонимизда яъни Бухорода қабул қилишимиз шарт",- дейди Ҳаким Фузайлов.



