Ҳаким Фузайлов: "Динамо" Суперлигада? Менимча, бундай дейишга ҳали эрта"
06 окт 2021 21:13
Янгиликлар
Ҳаким Фузайлов: "Динамо" Суперлигада? Менимча, бундай дейишга ҳали эрта"
Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Динамо" – "Олимпик" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдириб ўтди.
"Динамо" Суперлигада? Менимча, бундай дейишга ҳали эрта. Ҳали кураш олдинда. Бугунги ғалаба билан самарқандлик мухлисларни табриклайман. Йигитларга борларини берганликлари учун раҳмат айтаман. Хатоларни эса хотиржам кўриб чиқамиз.
Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдикми ёки йўқ, бу ҳақда гапириш қийин. Ўйин давомида камчиликларимиз кўринди. Ишлашда давом этамиз. "Олимпик" – жуда қувноқ жамоа. Таркибида иқтидорли футболчилар бор. Кейинги баҳсни "Нефтчи"га қарши ўтказамиз. Улар турнир жадвали етакчиси. Суперлигага чиқишга асосий даъвогар. Муносиб тайёргарлик кўрамиз", – деди Ҳаким Фузайлов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар