UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  0 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  4 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  20 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0

Ҳафта юлдузлари (Euro-star) Янгиликлар

Ҳафта юлдузлари (Euro-star)

Ўтган ҳафтада европада кучли бешлик миллий чемпионатлари тур ўйинлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Ўтган "уик-энд"да бир қатор футболчиларнинг ёрқин ўйинларию, чиройли голлари минглаб футбол ишқибозларини олқишига сазовор бўлди. Биз сизга ҳафта юлдузларини таништириб ўтамиз.


Оспина ("Ницца"). Дарвозабондан бошлаймиз. Ўтган ҳафтада Франция биринчи дивизионида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Марсель" - "Ницца" ўртасида кечган баҳсда меҳмонлар кичик (1:0) ҳисобда ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабага асосий сабабчилардан бири эса "Ницца" посбони Оспина бўлди десак муболаға бўлмайди. Оспина жамоасини бир қатор вазиятда муқаррар голлардан қутқариб қолди ва учрашув қаҳрамонига айланди.



Ҳимоя чизиғида номзодлар кўпчиликни ташкил этади. Лекин уларни орасида ўтган "уик-энд"да чинакамига жонбозлик кўрсатган тўртта ҳимоячилардан бири бу Мадриднинг "Реал" аъзоси Марсело ҳисобланади. Бразилиялик ушбу футболчи нафақат гол киритиш ва голли пас берди, балким ҳимояда ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият бермади. Иккинчи номзод эса бу "Кардифф" ҳимоячиси Колкер бўлди. У шу куни ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. "Кардифф" дарвозаси олдига уюштирилаётган хавфларни бартараф этишда Колкер жуда фаоллик кўрсатиш билан биргаликда, жамоасининг иккита голига муаллифлик қилгани тахсинга лойиқ. Франция чемпионатига яна қайтамиз. "Монпелье" ҳимоячиси Баша ушбу турда ёрқин ўйин кўрсатганини эътибордан четда қолдира олмаймиз. Ҳимоядаги сўнгги номзод бу "Манчестер Юнайтед"нинг ўнг қанотдаги тиниб-тинчимас футболчиси Рафаэль бўлди. 



Ярим ҳимоядаги юлдузларга назар соламиз. Чап қанотни "Реал"нинг яна бир аъзоси Роналдо банд этди. "Леванте"га қарши кечган ўйинда Роналдо ҳам гол киритди ва Марселонинг голига ҳаммуаллифлик қилди. "Гранада" вакили Рико ҳам ўтган ҳафтада ўзининг яхши ўйинларидан бирини ўтказди ва ҳақли равишда "Ҳафта юлдузлари" жамоасидан жой олди. "Реал"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Ди мария ҳам "Леванте"га қарши кечган баҳсда жуда кўплаб фойдали ишларни амалга оширгани уни бу таркибга киришига замин яратди. Ярим ҳимоянинг ўнг қанотида "Бавария" юлдузи Арьен Роббен жой олди. Голландиялик ушбу вингер "Вольфсбург" дарвозасини ишғол этолмаган бўлсада, жамоасининг деярли барча голида иштирок этди ва майдондаги энг фаол футболчилардан бири бўлди.

"Ҳафта юлдузлари" ҳужумида Бундеслига снайперлари тандемига гувоҳ бўламиз. 


Бу икки снайпер ўтган ҳафтада чинакамига ёрқин футбол намойиш этишди ва рақиблари дарвозасини голлар билан сийлашди.



Класс-Ян Хунтелар "Хоффенхайм" дарвозасига учта тўп йўллагани барчасига мисол бўла олади. "Бавария"нинг ҳеч кимга ўхшамайдиган эрка футболчиси Томас Мюллер "Вольфсбург" ҳимоясини бутун ўйин давомида тинчини бузиб турди. Томас Мюллер ушбу ўйинда иккита гол ва жамоасининг бошқа голларига ҳаммуаллифлик қилгани унинг қандай ўйин намойиш этганига ёрқин мисол бўлади.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика