UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  9 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  430 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Эътиборингизга машҳур футболчи ва мураббийларнинг ҳафта давомида билдирган энг қизиқ фикрларини ҳавола этамиз.

- "Бонуччи ва Кьеллини бемалол Гарвард Университетига бориб марказий ҳимоячи қандай бўлиши кераклиги ҳақида дарс беришса бўлади. Улар шунчаки фантастик футболчилар. Бу жамоада ҳамма нарса бор, шунинг учун ҳам биз ютқаздик". (МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Ювентус" марказий ҳимоячилари ҳақида)

- "Мен қачон ўйнашни тўхтатаман? Албатта, шу мавсум охирида. Шунда 36га кираман ва профессионал фаолиятим 18 йил кечган бўлади. Мен 5 ёшдан бери футбол ичидаман". (Робин ван Перси қачон бутсаларини михга илиши тўғрисида)

- "Ҳужум бошланган пайт мен уйда ўғлим билан эдим. Хотиним ва қизим эса бу пайт аренада бўлишган. Хотиним менга қўнғироқ қилди, бироқ шу заҳоти алоқа узилди. Унинг шу гапларини эшитиб қолдим: "Нимадир бўлди ва биз югуряпмиз". Мен қайтиб қўнғироқ қилдим, бироқ иложи бўлмади. Шунда уйдан чиқиб арена томон югурдим. Орадан 6-7 дақиқа ўтиб хотиним яна қўнғироқ қилди: "Биз ташқарига чиқдик, ҳозир уйга қайтяпмиз". Ўшанда кўп одамлар жароҳат олганди, лекин оиламнинг омади бор экан". ("Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола 2017 йилнинг 22 май санасида "Манчестер Арена"да қўйилган концерт пайтида юз берган машъум воқеа ҳақида)

- "Мен билан ўйнаган энг кучли футболчи бу - Криштиану Роналду, мен ўзим қарши ўйнаган энг кучли ўйинчи эса Лионель Месси". (Месут Озил Роналду ва Месси ҳақида)

- "Атлетико"дек жамоага тўртта гол уриш бу - фантастика. Биз бу ўйинда жуда кўп куч йўқотдик, айниқса иккинчи бўлимда. 60-65 дақиқаларга бориб чарчаб қолсак деб ўйлагандим, бироқ охиригача ўйнай олдик. Гап натижада эмас, балки қандай футбол намойиш этганимизда ("Боруссия Дортмунд" етакчиси Марко Ройс ЕЧЛда "Атлетико" билан кечган баҳс ҳақида)

- "Албатта, мен шу йилнинг ўзидаёқ Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни хоҳлайман. Бунинг учун бор кучимни ишга соламан. Биз 2016 йилги тарихий воқеани такрорлашни истаймиз". ("Кашима Антлерс" ҳужумчиси Юма Сузуки ОЧЛда зафар қучишни хоҳлаётгани ҳақида)

- "Бу мавсум "Персеполис" ўтган йилгига қараганда анча бўш бўлади деб ўйлашганди. Аммо биз ҳар куни меҳнат қилишда давом этяпмиз. Биз ҳозир шундай ҳолатдамизки, Осиёнинг исталган жамоасини мағлуб этишимиз мумкин. Биз ОЧЛни ютиб Эрон халқига ажойиб совға улашишни хоҳлаймиз". ("Персеполис" ярим ҳимоячиси Сиамак Немати ОЧЛда ғолиб бўлишни истаётгани ҳақида)

- "Мен аввало ўзимдан хафаман ва вазиятдан қандай чиқиб кетишни ўйлаяпман. Жамоадаги ҳар қандай ҳолат учун аввало мен жавобгарман. Мен буюк клубни бошқаряпман ва бор масъулиятни ўз бўйнимга олишим керак". ("Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо жамоасининг "Интер" ва "Бетис"дан учралган мағлубиятидан сўнг)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика