UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Вау! Месси Вальвердедан 6 нафар футболчини сотишни сўради  2 20:31"Милан" "Ювентус"нинг яна бир футболчисини сотиб олмоқчи  6 20:04Иан Райт: "Ливерпуль" Коутиньони ушлаб қолмаслиги керак"  6 19:37"Валенсия" МЮ футболчисини ижарага олмоқчи  2 19:10Olamsport: Рустам Ассакалов ЖЧда бронза учун жанг қилади, "Asian Fight"га хориж эстрадаси юлдузлари ташриф буюради  0 19:08Пьерлуижи Коллина УФФ Ҳакамлар қўмитаси раҳбарлигидан кетди  14 18:48«Арсенал»ни икки нафар футболчи тарк этди  11 18:35Абдужаббор Маъруфалиев: "Болгариядаги ижобий натижа билан қайтмоқчимиз"  1 18:20Самир Насри Туркияда ўйнайди  1 18:05Расмий хабар: ОФК Бош котиби расмий ташриф билан Тошкентга келди   23 17:56ОФК бош котиби ЎФФ ҳамда "Бунёдкор" стадионида меҳмон бўлди ФОТО  15 17:55«Реал»нинг 17 ёшли ҳужумчиси Бразилияда дубль қайд этди  11 17:48Бундеслига: Видео-такрорнинг самараси, Бошшнинг илк "ўлжаси"га айланган "бўрилар" ва турнинг бошқа тафсилотлари  4 17:37Англия лига кубоги учун қуръа ташлаш маросими Осиёда бўлади  5 17:24Ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ахбороти  62

13 авг 14:22
Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Арсен Венгер, Уэйн Руни, Роналдиньо ва бошқалардан ажойиб фикрлар

Одатга кўра якунига етаётган ҳафтанинг мураббий ва футболчилар томонидан билдирилган энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Хурсандчилик итоат қилиш ва тан олишдан келиб чиқади, биз ҳаёт олдида жуда кичик мавжудотлармиз. Мен ҳаётимдаги кунлардан мамнунман. Келинглар, ҳаммамиз орзулар учун яшаймиз, ахир ҳаёт жуда қисқа-ку" (Авиаҳалокатга учраган "Шапекоэнсе" клуби футболчиси Алан Рушелнинг "Гампер Кубоги"да "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг айтганлари)

- "Мен бунга ишонардим, шундай бўлишини 10-15 йил олдин тахмин қилгандим. Мен бир кун келиб клубларни футбол мутахассислари эмас, балки бошқарувчилар бошқаришини билардим. Бу хоҳ аёл киши бўлсин, хоҳ эркак киши". ("Арсенал" бош мураббийи Ансен Венгернинг матбуотга берган интервьюсидан)

- "Албатта, майдонга тушсам зўр бўларди, лекин бунга муваффақ бўлмаганман. Бу мен учун ҳам футболни ўрганиш, ҳам футболчи бўлиш учун катта ёрдам берган. Сен қандай қилиб жаҳон чемпиони бўлиш мумкинлигини тушуниб етасан. Тўғри, мен мусобақада бир дақиқа ҳам ўйнамаганман, лекин нималарни ўрганишим кераклигини ўзим учун қайд қилиб қўйгандим. Ўша йилнинг ёз фасли фаолиятимни тубдан ўзгартириб юборган". (Бразилиялик Роналдо 17 ёшида ЖЧ-94га боргани, аммо умуман майдонга тушмагани ҳақида)

- "Улар агар Месси ёки Роналдуга ўхшаган футболчини сотиб олишса рекорд янгиланиши мумкин. Аммо ҳозирги кунда кўриниб турибдики, футболчилар битта клуб сафида узоқ қолишга кўп ҳам иштиёқманд эмас. Янги чақирувлар ва катта пуллар ўйинчиларнинг бошини айлантириб қўйяпти. Агар кимдир худди менга ўхшаб клубда узоқ йил қоладиган бўлса, голлар уриб рекордимни янгилаши мумкин. Мен ортимдан шундай натижа қолдириб кетганимдан мамнунман. Мен МЮни катта хотиралар билан тарк этдим. Ўйлайманки, у ердан кетиб тўғри қарорга келдим". ("Эвертон"га қайтиб келган Уэйн Руни МЮда гол уриш бўйича ўрнатган рекорди ҳақида)

- "Мен унга фақат омад тилайман. У янги жамоасида ҳам ёрқин ўйин кўрсата олди. Уни Бразилияда ҳамма яхши кўради, чунки унинг ўйин услуби ҳаммага ёқади". (Роналдиньо ПСЖга ўтиб кетган Неймар ҳақида)

- "Ундан тўпни олиб қўйиш қийин эди. У жисмоний жиҳатдан ҳам кучли бўлиб ақли теран эди. У шубҳасиз мен ўзим майдонда кўрган футболчилар орасида энг кучлиси. У "Ювентус"далигида унга қарши ўйнагандим ва айтишим мумкин, у тўп билан муомала қилганда мен шунчаки анқайиб қолганман. (Райан Гиггз эндиликда "Реал"ни бошқараётган Зинедин Зидан ҳақида)

- "Қачонки ишонсангиз, мақсадга эришасиз. Мен буни кўп такрорлайман. 2010 йил "Интер" чемпионлар лигасини ютади деб ҳеч ким ўйламаганди. Лекин мен ўшанда ҳам ўзимга ва жамоага ишонганман". (Уэйли Снейдернинг Франция клуби "Ницца"га ўтганидан сўнг таништирув маросимида айтган гаплари)

- "Мен Кардиффни жамоам билан тарк этдим ва Италияга қайтдим. Уйга етиб боргач ўз-ўзимга жавоби қийин бўлган битта саволни бердим: Бу йўлнинг охирими? Бу менинг энг юқори нуқтам бўлиши мумкинми? Финалдаги мағлубият менга қаттиқ таъсир қилди. Ишимни давом эттирсамми ё клубдан кетсамми деб кўп ўйладим. Аввало нима учун мураббийликни танлаганим ҳақида бош қотирдим. Ҳа, дарвоқе мен нима учун мураббий бўлганман? Чунки менга дарс бериш ёқади. Менга футболчиларни шуғуллантириш, уларга янгича машқларни ўргатиш ёқади. Ўйлаб ўйлаб якунда бир қарорга келдим, менда ҳали исботлайдиган нарса кўп. Агар клуб мени ҳам ўзи билан бир қайиқда деб ўйласа, демак ишлашда давом этаман". ("Ювентус" бош мураббийи Миссимилиано Аллегрининг ЕЧЛ финалига бағишлаб ёзаётган хотираларидан)

- "У менинг энг яхши дўстим эди. У ақлли эди. У футболни яхши кўрарди, у мени ҳам ёқтирарди. У ҳаётининг охирги кунларида ҳам футболни севди. Бир куни уларнинг уйига борганимда онаси мени кўриб "Ўғлим кун бўйи ўрнидан қимирламади" деди. Мен уни ҳар кўрганимда қандайдир таъсирланиб кетардим". (Англиялик ҳужумчи Жермейн Дефо саратон хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмган "Сандерленд"нинг олти ёшли мухлиси Брэдли Ловери ҳақида)

- "Бонуччи дейсизми? Ўз вақтида Пирло билан Видал ҳам кетганди, кейин Погба ҳам. Балки биз муҳим ўйинчини йўқотгандирмиз, лекин бизда ҳамон кучли жамоа бор. Айниқса ҳужум чизиғимиз ўта кучли. Ҳимояда эса керак бўлса Миралем Пьянич ҳам ўйнаб бера олади" ("Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллининг Бонуччи "Милан"га ўтиб кетганидан сўнг берган интервьюси)

- "Ҳа, унинг ўйини менга ёқади, чунки бир пайтлари ўзим ҳам унга ўхшаб ҳаракат қилардим. Неймар футболдан роҳат олади, у шунчаки ўз ишини бажармайди. У фақат ўзи ёки мухлислар учун эмас, балки жамоа учун ҳам ўйнайди". (Нигериялик собиқ футболчи Жей Жей Окоча жуда катта сумма эвазига "Барса"дан ПСЖга кўчиб ўтган Неймар ҳақида)

Х.Холиқов тайёрлади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
13 авг 14:49:47
Jamol
Venger o‘zbekiston termasini o‘yinlarini kuzatganga o‘xshaydi
   
13 авг 14:50:11
Detsel
zur fikrlar bulibdi. tarjima ham yaxwi chiqibdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ван Дамм иштирокидаги тадбирга иккита чипта ютиб олган мухлис номи маълум бўлди Ван Дамм иштирокидаги тадбирга иккита чипта ютиб олган мухлис номи маълум бўлди
9 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида жанг...  341
Олий лига. 18-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар якунига етди Олий лига. 18-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар якунига етди
Бугун олий лиганинг 18-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар бўлиб...  155
Олий лига. 18-тур. "Пахтакор"да дуранг, "Локомотив"да ғалаба, "Насаф" - "Бунёдкор" 0:1 Олий лига. 18-тур. "Пахтакор"да дуранг, "Локомотив"да ғалаба, "Насаф" - "Бунёдкор" 0:1
Бугун олий лиганинг 18-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйин бўлиб...  155
Олий лига. "Пахтакор" Самарқандда дуранг ўйнади Олий лига. "Пахтакор" Самарқандда дуранг ўйнади
Олий лиганинг 18-турида "Динамо" ўз майдонида...  111
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг