Гвардиола Де Брюйненинг жароҳати сабабини айтди
17 авг 2018 22:57
Янгиликлар
Гвардиола Де Брюйненинг жароҳати сабабини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйненинг жароҳати борасида маълумот берди.
Олдинроқ клуб матбуоти хавбек тиззасидан олган жароҳати сабабли уч ойга сафдан чиққанини маълум қилганди.
"У 2 ярим, 3 ой вақт давомида биз билан бўлмайди. Умид қиламанки, у ушбу вақт давомида тезроқ сафга қайтиш учун барча ишни бажаради. Кевин ўтган мавсумда Бенжамен Мендининг ҳолати каби, биз учун катта йўқотиш. Кевин ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди ва албатта, унинг учун барчаси оғир ўтди. Унинг оила аъзоларига ҳам бу ёқмади. Аммо улар буни футболнинг бир қисми сифатида қабул қилди.
Жуда оғир ўтказган футболчилар дам олишмади. Одамларда ҳам чекловлар бор. Шу боисдан айрим вақтларда футболчиларга дам бериб тураман. Агарда оёғингда куч бўлганида бундай жароҳатга учрамасдинг. Кевин эса анчагина чарчаганди", - деди Пеп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар