Гвардиола: "Агар ўйинга тайёр бўлса, Роббен мўжиза кўрсатган бўлади"
23 апр 2016 00:32
Янгиликлар
Гвардиола: "Агар ўйинга тайёр бўлса, Роббен мўжиза кўрсатган бўлади"
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола, Роббен ва Боатенгнинг жароҳатига изоҳ бериб ўтди.
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола, Роббен ва Боатеннинг жароҳатига изоҳ бериб ўтди.
"Боатенг "Герта"га қарши кечадиган учрашувни аниқ ўтказиб юборади. Лекин унинг ўзида ҳам гап катта. У қачон сафга қайтишини ҳал қилиши керак. Роббендан ҳам "Герта" билан ўйинда фойдалана олмаймиз. Агар "Атлетико"га қарши ўйинга тайёр бўла олса, Роббен мўжиза кўрсатган бўларди.
Эслатиб ўтамиз, Боатенг январь ойида сафдан чиққан. Роббен эса 5 март куни жароҳат олган. Апрель ойида сафга қайтиши кўзда тутилга голландиялик футболчи, куни кеча ҳали тўлиқ соғайиб улгурмаганлигини айтиб ўтди.
Фикрлар