Гус Хиддинк: «Челси»нинг муаммоларини тез ҳал қилиб бўлмайди»

Narzulla Saydullayev
26 дек 2015, 09:53
«Челси» устози Гус Хиддинк клубда тезда вазият яхшиланишига ваъда бермаяпти.

«Ўтган мавсумда жамоа катта ғалабага эришганди. Бу мавсумда ҳам мақсад шундай эди: чемпион бўлиш, Чемпионлар лигаси ва Англия кубогида муваффақиятли иштирок этиш.

Баъзида жамоалар яхши мавсумдан сўнг бироз бўшашишади, сентябрь ойида "уйғониш" муҳим. Лекин бу амалга ошмади.

Клуб хавфли зонадан 1 очко фарқ қолганида барча қўрқиб кетди. Афсуски мен келиб: «Келдим, эртага барча муаммо ҳал бўлади дея олмайман», — дейди Хиддинк.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: espn.co.uk