Гризманн: “Илгари тўп дарвозага киришни истамасди, аммо энди ҳаммаси жойига тушгандек кўринмоқда”
10 янв 2021 08:51
Янгиликлар
Гризманн: “Илгари тўп дарвозага киришни истамасди, аммо энди ҳаммаси жойига тушгандек кўринмоқда”
“Барселона”нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лига 18-тури доирасида “Гранада” (4:0) устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди.
Мазкур беллашувда Антуан “дубл”га эришди.
“Илгари тўп дарвозага киришни истамагандек туюларди назаримда. Ҳоир вазият анча ўзгарган. Биз ғалаба қозониш ва чемпионлик пойгасида пешқадамни таъқиб этишимиз учун уч очко зарур эди. Жамоамизнинг ҳаракатидан мамнунман. Гранада ўйнаш жудаям қийинлигини билардик. Аммо “Барселона” жудаям яхши ўйин ўтказди. Энди биз барча ўйинда ғалаба қозонишимиз талаб этилади. Бунинг натижасини эса мавсум давомида билиб оламиз”, дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар