Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин
14 июл 19:54
Янгиликлар
Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин
"Бешиктош" "Манчестер Сити" вингери Жек Грилишга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "Takvim" хабар бермоқда.
Грилиш ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этиши аниқ бўлганди. Унинг трансфер нархи 28 миллион еврони ташкил қилади.
Грилиш "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити"га 2021 йилнинг ёзида кўчиб ўтган. У ўтган мавсум АПЛда 20 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар