Грэм Поттер: "Аҳмоқона саволлар беришса ҳам журналистлар билан гаплашишга мажбурман"
08 янв 2023 17:18
Янгиликлар
Грэм Поттер: "Аҳмоқона саволлар беришса ҳам журналистлар билан гаплашишга мажбурман"
- Юрагингизга яқин олишингиз ёки жаҳлингиз ҳам чиқиши мумкин. Бироқ мен журналистлар билан ҳурматли муносабатда бўлишим керак, ҳатто аҳмоқона савол беришса ҳам. Шундай пайтда уларга мулойим жавоб беришим керак, чунки менинг жамоам яхши футбол намойиш қилмоқда. Бу менинг ишим.
- Сўнгги ҳафталарда "Челси" атрофида салбий фикрлар кўпаймаганмикин?
- Билмасам. Газеталарни ўқимайман. Ижтимоий тармоқларда йўқман. Танқидлар ва салбий фикрлар бўлаётганчалик даражада эмасман. Агарда газеталарни ўқиганимда ҳам ҳайрон қолган бўлардим. Мана ҳозир, худди эгоистлар каби ўтириб жавоб беряпман. Ҳамма ўзи тўғри деб билаётган саволини бермоқда.
Биз чорловлар остид яшаймиз. АПЛда осон бўлмаган вазиятлар жуда кўп. Бизда кенг кўламли ўтиш жараёни бўлмоқда, жамоа жароҳатлар гирдобида. Бундай пайтда барқарорликни сақлаб қолиш жуда қийин. Одамларга фақатгина натижа керак: "Овозингни ўчириб ишласанг бўлмайдими, Грэм. Нималар деяпсана?!", дегандек қилиб, - деди "Челси" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар