UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  2 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  1 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  5 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  2 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  33 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  5 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3

Голландияда йиғин ўтказаётган “Пахтакор”, Осиё Кубоги саралашида қатнашмайдиган Баҳрайн, “ҳакамларга ҳам оғир, бирор фойда, “тушим” йўқ”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган? Янгиликлар

Голландияда йиғин ўтказаётган “Пахтакор”, Осиё Кубоги саралашида қатнашмайдиган Баҳрайн, “ҳакамларга ҳам оғир, бирор фойда, “тушим” йўқ”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури.

Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

Хўш, бундан 27 аввал ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервюлар уюштирган? Буларнинг барчаси “Ўзбек футболи газеталари тарихи” рукнида эълон қилиб борилади.

1996 йилнинг 20 март куни нашр қилинган “Ўзбекистон футболи” газетасида 13 март куни Вазирлар Маҳкамасининг “Футболни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳавола этилган.

“Пахтакор-79” воқесига 17 йил тўлган. Ҳали-ҳануз журнлаистлар, футбол жамоатилиги бу воқеадан чуқур қайғуда. Айни шу нашрда ҳам жамоага атаб хотира мақоласи ёзилган. 

Фурқат Эсонбоевни кўпчилик яхши билса керак. Ўзи ҳам ўз вақтида етарлича машҳурликка эришган футболчи ва яхши мутахассис. У билан газетанинг мазкур сонида интервью ташкил қилинган. 

V миллий чемпионат бошланишига 31 кун ёки бир ой қолди. Яқин орада кубок учрашувлари ҳам бошланади. Жамоалар эса ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Натижалар қизиқарли. 

Терма жамоамиз учун яхши янгилик. Осиё Кубоги саралашида режага кўра, гуруҳимизда Баҳрайн ва Тожикистон терма жамоалари бор эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Баҳрайн саралашда иштирок этмайди. Сабаб – Тожикистондаги нотинч вазият бўлган экан. 

Олий лига жамоалари янги мавсумга тайёргарлик кўрар экан, хориж жамоалари билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишни бошлаб юборишган. Муборакнинг “Машъал”ида ҳам шундай. Мураббий Валерий Лёткиннинг сўзларига кўра, жамоа Россия ва Қозоғистон клубларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режа қилган.

Худди шу вақтда эса “Пахтакор” Голландияда (ҳозирги номи – Нидерландия). Жамоа бош мураббийи Ханс Ферел кетма-кет иккинчи йил клубини ўз ватанига олиб борган. 

Карикатуралар ҳар даврда бўлган. Газетанинг ушбу сонида тажрибали ҳакам Гали Имомовга атаб карикатура чизилган ва шеър битилган.

Шеърдаги эътиборга молик жумла: 

“Ҳакамларга ҳам оғир, 

Бирор фойда, “тушим” йўқ”.

Газетанинг 1996 йилнинг 27 март кунги сонида хабар берилишича, ОФКдан ЎФФга хат келган. Ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги саралаш босқичи гуруҳ ўйинларининг тақвими маълум. Ўзбекистон ёшлари Қувайт, Қирғизистон ҳамда БАА ёшларига қарши майдонда ҳаракат қилишади. 

Фарғона вилоятида жойлашган Сўх туманида ўша вақтда футбол жамоаси бўлганлиги эътиборга молик. “Озод” жамоа хўжалиги маҳаллий ёшлардан таркиб топган, қатор мусобақаларда иштирок этиш ҳаракатида бўлган. Қизиқ, бу жамоанинг тақдири нима билан якунланган экан-а?

Халқаро футбол федерациялари уюшмаси клублар рейтингини эълон қилган. “Кучли учлик” ажойиб – “Милан”, “Аякс” ва “Ювентус”.

Мавзуга доир: 

Футболни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори, Олий Лигага чиқолмаётган “Металлург”, Малайзияда йиғин ўтказадиган “Навбаҳор”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Хитой терма жамоаси билан ўйин ўтказишни режа қилган “Наполи”, “Спартак-Алания”га йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Нефтчи”, 2006 йилги ЖЧни ўзида қабул қилмоқчи бўлган ЖАР. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Хитой ва Саудия Арабистони олимпиячиларига ютқазган Ўзбекистон МТЖ, V чемпионат биринчи давра тақвими, “муаммо кўтармаслиги”ни айтишгани ҳақида гапирган Юрий Саркисян. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика