UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  0 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  0 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  11 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8

Голландия - Мексика 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Голландия - Мексика 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Голландия - Мексика учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 
Голландия - Мексика 2:1
29 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Педро Проэнса (Португалия)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Бертино Миранда (Португалия), Хосе Триго (Португалия)
Захира ҳаками:
Карлос Вера (Эквадор).

ГОЛ:
Снейдер 88, Ян Хунтелаар 90+4 - Дос Сантос 47

Голландия:
1.Силессен, 12.Верхаг (Депай, 55), 15.Кюйт, 2.Влар, 3.де Врей, 5.Блинд, 6.Де Йонг (Мартинс Инди, 9), 20.Вейналдум, 10.Снейдер, 9.ван Перси, 11.Роббен.

Мексика:
13.Очоа, 22.Агиляр, 15.Морено (5.Диего Рейес, 46), 2.Франсиско Родригес, 4.Маркес, 7.Лайюн, 6.Эррера, 3.Сальсидо, 18.Гуардадо, 10.Жовани дос Сантос (20.Акиньо, 60), 19.Орибе Перальта (14.Хавьер Эрнандес, 74).

Огоҳлантиришлар:
Агиляр 69, Рафаэль Маркес 90+3, Гуардадо 90+3

                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ


Сизлар билан бирга баҳсни Нарзулла Сайдуллаев кузатиб борди. Учрашганда кўришгунча!

90+6.
ЎЙИН ТУГАДИ! Голландия чорак финалда, Мексикага эса ўйин учун раҳмат айтамиз! Ажойиб жамоа афсуски мағлуб бўлди. Бугун севимли жамоаингиз ютқаздими? Спорт фақат мағлубиятлардан иборат эмас, эртага ғалаба сизга ёр бўлади

90+5. ЗАРБАААААА!.
Лайюннинг зарбасидан сўнг тўпни Силессен қайтарди

90+5.
Мексика энди ҳужумга ўтмоқда, қизиқарли ўйин давом этади.

90+4. Ян Хунтелаар пенальтидан унумли фойдаланди ва Голландияни олдинга олиб чиқди - 2:1.

90+4. ГООООООООООООООООООЛ! Ян Хунтелаар! 2:1

90+3. Огоҳлантириш. Мексика.
Рафаэль Маркес ва Гуардадо

90+2. ПЕНАЛЬТИ! Роббен пенальти ишлади! Рафаэль Маркес уни жарима майдони ичида йиқитди, ҳар ҳолда бош ҳакам шундай ҳисобламоқда.

90.
Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди

88. Бурчак тўпидан сўнг Хунтелар боши билан жарима майдони ёнига ташлаб берди, Снейдернинг кучли ва аниқ зарбаси дарвозанинг бурчагига кириб кетди - 1:1.

88. ГООООООООООООООООООООООООЛ! СНЕЙДЕР!!!!!!! 1:1.

84. ЗАРБАААА!
Хунтелаарнинг 1 метрдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Очоа қайтарди. Аммо бироз олдин ўйиндан ташқари ҳолати кузатилган экан.

82.
Мексика чорак финалга чиқишга яқин келмоқда. Қаҳрамонларча чорак финал сари интилишмоқда улар, Голландия эса хизмат доирасидан ташқарида...

80.
Ҳакам Мексика бош мураббийига танбеҳ берди, ҳиссиётга бой бўлган мураббийни шундай осонгина жойига ўтказиб қўя оладими?

77.
Баҳс давом этади

76. Пэдро Проэнса яна 3 дақиқалик "сув ичиб олиш тайм"ни эълон қилди



75. Ўзгариш. Голландия.
Ван Перси ўрнига Ян Хунтелаар тушди

74. Ўзгариш. Мексика.
Перальта ўрнига Хавьер Эрнандес тушди

73. ЗАРБАААААААААААА! РОББЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕН! ОЧОАААААААААА! Тушундингиза?

72.
Мексика ютаётганини эшитган маҳалладаги хотинлар хурсанд. Нега дейсизми? Эсмеральданинг ватандошлари ютақолсин дейишмоқда улар

72.
Мексика ажойиб ўйнамоқда, натижани ушлаб қолиш борасида мастер класс ўтказмоқда.

70.
Шу жойига битта латифа бўғирсоқ бир кун чўмилишга борибди. Чиқиб келиб эҳ бошимни ювиш эсдан чиқиб деган экан.

69. Огоҳлантириш. Мексика.
Агиляр

67. Роббен жарима майдони ичида йиқилди, аммо ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди. Роббен керак ва керакмас жойда йиқилавериб ҳакамларнинг ишончини йўқотиб бўлган.

67.
Қани барча мақтаган Голландия, Испанияга 5талаб урган Голландия? Ҳозирча бу Голландияга ўхшамаяпти.

67.
Перальта гол урди, бироқ ундан олдин у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан

66.
Блинд жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди, Очоа вазиятни кузатиб турганди

65.
Голландия тинмай ҳужум қилмоқда, ацтеклар тўпга ўзларини қалқон қилишмоқда

63.
Мексикалик мухлислар байрамни бошлаб юборишди..."Анжан плолькасига" ўхшаш рақслар ҳам бўлмоқда

62.
Голландиянинг бурчак тўпи ҳеч қандай самара бергани йўқ.

60. Ўзгариш. Мексика.
Дос Сантос ўрнига Акиньо тушди

59. СНЕЙДЕРРР!
Роббендан тўпни қабул қилиб олган Снейдер дарвозага зарба берди, Маркеснинг оёғига теккан тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

56. ААААААААААААААААА! ОЧОАААААААААААААААА! Қандай зарба ва қандай сейв! Бурчак тўпидан узатилган тўпни Блинд дарвозага йўллади, тўпни Очоа чизиқ устидан қайтарди!



55. Ўзгариш. Голландия.
Верхаг ўрнига Мемфис Депай тушди

54. ЗАРБАААААААА! ГУАРДАДОООО!
Мексикалик футболчининг зарбасини Силессен қайтарди

53.
Дейли Блинднинг чап оёғида йўллган зарбаси кучиз ва ноаниқ чиқди

52.
Ман энди Голландия олдинга ўтишга мажбур, чунки мағлуб бўлмоқда. Шу ўринда Мексика қарши ҳужумда ўйнай бошлайди, хуллас ҳужумкор ўйин кўрамиз энди.

50.
Снейдернинг жарима зарбасини жонли девор ўзига қабул қилиб олди!

48.
Мексика жарима тўпига эга бўлди, Эрерранинг пасидан сўнг Маркес боши билан зарба берди ноаниқ

47. Жованни Дос Сантос жарима майдони ташқарисидан тўпни чап оёғи билан тўпни дарвозанинг бурчагига жойлаб қўйди! 0:1 Супер гол!

47. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ДОС САНТОС!!!! 0:1



46.
Иккинчи бўлим бошланиб кетди

46. Ўзгариш. Мексика.
Морено ўрнига Диего Рейес тушди

45+4. Танаффус! Кетиб қолманглар. Жанг бўлади ҳали

45+4.
Эктор Морено жароҳат туфайли майдонни тарк этди.

45+4.
Айнан Маркес ҳақида. Россиялик шарҳловчининг айтишича Рафаэль Маркес бундан 18 йил олдин Мексика терма жамоасига кутилмаган ҳолда таклиф этилган. Ўша вақтдаги бош мураббий Сезар Маркесни жамоага чақирган, "отпечатка" кетиб қолиб жамоага Рафаэль келган. Мураббий уни синаб кўриб жамоада олиб қолган... ана шунақа..

45+2.
Рафаэль Маркес хатога йўл қўйди. Ван Перси олдинга бориб Роббенга тўпни оширди, Арьендан тўпни ким олиб қўйди топингчи... ҳа Рафаэль Маркес!

45.
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Эслатиб ўтамиз, ҳакам 3 дақиқа футболчиларга нафас ростлаб олишларига имкон берганди

44. Хорижий ҳамкасбларимиз ажойиб латифани тақдим этишди: Бразилиядаги мундиалда 90 дақиқа футбол ўйналади, 3 дақиқа сув ичиб олиш мумкин. Қатардаги мундиалда 90 дақиқа сув ичиб олиш мумкин, 3 дақиқа футбол ўйналади...

43.
Мартинс Инди майдонда ётган Дос Сантосни тепиб бўлса ҳам тўпни олиб қўйишга уринди, ҳакам ажратиб қолди, бўлмаса "тальпа" эдида

42. ЗАРБАААААААА! Силессен!
Дос Сантоснинг зарбасидан сўнг дарвозабон оёқлари билан тўпни қайтарди

41.
Роббен бурчак тўпини амалга оширшди, ҳеч кимга эмас...

40.
Трибуналар тўлмаган келган мухлислар ҳам бир неча дақиқадан буён ҳуштакбозлик қилишмоқда... уларга ҳам менга ҳам ўйин ёқмаяпти

38.
Бугун кайфиятим аъло чунки Жаҳон чемпионати ўйини бўлиб ўтмоқда. "Имтихон мен учун ҳамиша байрам")))

36.
Лайюн чап қанотда жуда ҳам фаол! Навбатдаги тўп узатиш амалга оширилди, Силессен тўпни қайтарди

35. Ўйин давоми этади, қани энди кўрсатинглар хунарларингни!

33.
Мухлисларга эса бунинг қизиғи йўқ, улар хурсанд. Камерага қараб тиржайиб туришибди)

32.
Ғаройиб ҳолат. Менимча ЖЧдаги илк бор кузатилаётган ҳолат. Ҳарорат жуда юқори бўлганида ҳакам футболчиларга уч дақиқалик хордиқ берди. Футболчилар сув ичиб олишлари ва бироз ўзларига келиб олишлари мумкин

31.
Бугун олдинги ўйинларда чап қанот ҳимоячиси жойида ўйнаган Дейли Блинд бугун таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажармоқда.

30.
Баҳс умуман нафис бўлаётгани йўқ. Фақат тўп узатилиш

29.
Ярим соат вақт ўтди, жамоалар гол билан хурсанд қилишгани йўқ...

28.
Перальта! Уч нафар футболчидан ўтиб кетди ва дос Сантос зарба берди, Силессен тўпни ушлаб олди

25.
Хавфли вазият! Робин ван Перси ўзига етказиб берилган тўпни тўхтатди, аммо зарбага келганида ноаниқ кетди

23.
Вийналдумнинг кўзига нимадир кирган шекилли ҳакамга бориб "уфлаб юборинг" деди. Ҳакам бунга қарши бўлмади

22. ЗАРБААААААААААААА! Сальсидоооооооооооооо! 30 метрлардан йўлланган зарбадан сўнг тўпни Силессен қайтарди!

21.
Жоржиньо Вийналдум оширилган тўпни боши билан дарвозага зарбага ўхшаш зарба берди, Очоа одаммасми? У тўпни осонгина илиб олди

20.
Мексиканинг "духи" анча баланд! Эррера ҳозир рақиб жарима майдони ичида икки нафар футболчи орасида қолиб кетди, бурчак тўпидан сўнг Сальсидо ҳужумда қоида бузди

19.
Верхагнинг ўнг қанотдан оширган тўпига "лаббай" дейдидан одам топилмади

18.
Кутилган одам келди шекилли жамоалар ҳужумларни қалаштириб ташлашмоқда!

17. УХХХХХХХХХХХХХХ! Эреррааааааа! Унинг 12 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!

15.
Роббен! Тезланиш олди бу бола! Жарима майдони ёнига бориб тўпни ван Персига узатишга уринди, тўп Маркеснинг қўлига тегди. Арьен дарҳол ҳакамга қараб "пенальтииииии" деди. Ҳакам эмас "ўйинини ўйнаааааааа" деди...

14.
Жамоалар ҳозирча у қадар ёрқин ўйин намойиш этишмаяпти. Кимнидир кутишаяптими дейман?

13. Хавли вазияяяяяяяяяят! Лайюн чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Дос Сантос тўпга ета олмади! Агар ета олганида.... ҳисоб очиларди

12.
Оппа! Стадионда мухлислар жонли тўлқинни бошлашди. Битта одамга салом! Тушунган тушунади)

9. Ўзгариш. Голландия.
Де Йонг ўрнига Мартинс Инди тушди

9.
Майдонда ҳозирча қизиқарли вазият бўлаётгани йўқ. Жамоалар ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти

6.
Майдонда чақирилмаган меҳмон бор. Бу оқ, қизил ва яшил рангли шарлар... Мексика байроғи кимнинг эсида бор?

5.
Голландлар тўпни бир бирларига ошириб туришибди, деярли барча футболчи тўпни қабул қилиб олиб шеригига оширишга улгурди...

3.
Мексика анча фаол. Яна бир зарба бироз кучиз ва ноаниқ!

2.
Учрашувдаги илк зарба! Ким берди дейсизми? Мексикалик Лайюн, зарба ноаниқ кетди.

1. Ўйин бошланди!

- Ҳалиги бору ҳали, ҳалигичи! Ҳая қани кеттик!


- Гильерме Очоа, Арьен Роббен бу футболчилар бугун бир бирларига қарши ўйнашади. Кимнинг қўли баланд келади? Кузатамиз!

- Иккала жамоанинг мадҳиялари янграб ўтди. Лекин ТВда фақат реклама бўлди...

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Баҳсни португалиялик Пэдро Проэнса бошқариб боради. Голландиянинг ўйинида португалиялик ҳакам... ҳеч нима демадим

- Стадионда бўлмасак ҳам унинг атрофида Испания терма жамоасига ишониб чипталарни сотиб олганлар чипталарни сотиб юришганидан хабардор бўлдик. Ҳа Испания мухлисларига панд бериб қўйди...

- Голландия ва Мексика ўртасидаги тўқнашув бошланиш арафасида. Ўйинни биз билан кузатиб боринг! Телевизорни ўчириб қўйсангиз ҳам бўлаверади, бу ерда ундан кўра яхшироқ трансляция бўлиб ўтади! )

- Асслому алайкум қадрли футбол мухлислариииииии! Балкоооооон! Нарзулладан алангали саломлар!

- Ўйин соат 21:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика