UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  0 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  1 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  1 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  7 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  17 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  7 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  6

Голландия бронза медали соҳиби Янгиликлар

Голландия бронза медали соҳиби

Жаҳон чемпионати доирасидаги учинчи ўрин учун баҳсда Бразилия ҳамда Голландия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.


Ярим финалда яраланган иккита гегемон жамоа бронза медаллари учун беллашувда тўқнаш келишди. Бундан бир неча кун аввал ўз мухлислари қаршисида "немис машинаси" томонидан қақшатқич зарбага учраган Бразилия сал бўлсада ўз айбини ювиш мақсадида учинчи ўринни қўлга киритиши керак эди. Голландия эса шу пайтгача ҳали мағлубиятга учрамаганди ва Луи ван Гаал шогирдлари ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда ўз уйларига қайтишни режалаштиришганди.

Учрашувни голландиялик футболчилар катта тезлик билан бошлашди. Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Арьен Роббен дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бораётган паллада Тиаго Силва уни ушлаб қолиб қоидани бузди ва пенальти белгиланишига сабабчи бўлди.

11-метрлик жарима тўпини Голландия терма жамоаси сардори аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бразилия футболчилари ҳали руҳан ўзларига келиб улгурмаганликлари ушбу ўйинда сезилиб қолди. Орадан кўп дақиқа ўтмасдан Давид Луис ўз жарима майдончаси ичида турган Блиндга ташлаб берди. Голландия футболчиси ушбу "совға"ни қўлдан бой бермади ва катта қийинчиликсиз Жулио Сезар дарвозасини ишғол этди. 

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса Вейналдум Голландиянинг учинчи голини киритди ва ушбу ўйиндаги жамоасининг йирик ғалаба қозонишини таъминлади.

Ли ван Гаал шогирдлари ўз уйларига бронза медалини билан қайтишга муваффақ бўлишди. Мезбонлар эса мундиал шармандали иштирок билан якунлашди.


ЖЧ-2014. Учинчи ўрин учун баҳс.

БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 0:3

13 июль. 01:00

Бразилиа. "Миллий" стадион.

Бош ҳакам
: Жамел Ҳаймуди (Жазоир).

Қанот ҳакамлари
: Редуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир).

Захира ҳаками:
Юичи Нишимура (Япония)

Голлар: Робин ван Перси (3 - пенальти), Блинд (17), Вейналдум (90).

Бразилия: Жулио Сезар, Давид Луиз, Тиаго Силва, Паулиньо (Эрнанес, 57), Оскар, Максвелл, Рамирес, Луис Густаво (Фернандиньо, 46), Виллиан, Жо, Майкон.

Голландия: Силессен (Ворм, 90), Влаар, Де Врей, Мартинс Инди, Блинд (Янматт, 69), Робин ван Перси, Де Гузман, Роббен, Куйт, Класи (Велтман, 90), Вейналдум.

Огоҳлантиришлар: Силва (3), Роббен (9), Де Гузман (36), Фернандиньо (55), Оскар (68).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика