UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  1 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  9 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  9 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  3 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  17 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  14 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1

Гиорги Никабадзе: "Ал Иттиҳод" мағлуб бўлмайдиган жамоа эмас. "Навбаҳор" мақсади йўлида рақиб танламайди" Янгиликлар

Гиорги Никабадзе: "Ал Иттиҳод" мағлуб бўлмайдиган жамоа эмас. "Навбаҳор" мақсади йўлида рақиб танламайди"

"Навбаҳор" қишки трансферлар вақтид таркибига грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзени қўшиб олди.

Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"да тўп тепган футболчи эндиликда "лочинлар" шарафини ҳимоя қилади. Никабадзе "Ал Иттиҳод" билан ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Навбаҳор"га қандай қилиб келиб қолдингиз? Янги жамоангиз ҳақидаги дастлабки таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Янги жамоамда барчаси яхши ва ёқимли. "Навбаҳор" томонидан таклиф бўлди. Таклифни ўрганиб чиқиб рози бўлдим. Шартнома имзоладик. Бор гап шу. 

- "Нефтчи"дан кетишингизни сабаби нимада?

- Бу ҳақида гапиришни истамайман. Мен барча эътиборимни охиригача "Навбаҳор"га қаратганман. "Навбаҳор" билан барча мусобақаларда ғолиб чиқмоқчимиз. 

- Мослашиш қийин кечмаяптими?

- "Навбаҳор"да аҳил оила йиғилган. Бу ерга келгунимга қадар Тома Табатадзени билар эдим. Шу боис мослашишда муаммога дуч келмадим. 

- Олдинда "Ал Иттиҳод"га қарши учрашув кутмоқда. Бизда ҳали чемпионат бошланмаган. Бу омил расмий ўйинларда панд бермайдими?

- "Ал Иттиҳод"ни қандай рақиблигини ва кучини яхши биламиз. Лекин мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Бу тўсиқни енгиб ўтиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. 

- Рақиб таркибида маҳоратли ва тажрибали номлар кўп. "Навбаҳор" "Ал Иттиҳод"нинг устунлигини қандай қилиб йўққа чиқариши мумкин? 

- "Навбаҳор" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Шу боис ҳар қандай рақибни ютишимиз керак. 

- "Нефтчи" ва "Пахтакор"га қарши ўйинлар "Навбаҳор" учун принципиал аҳамиятга эга. Сиз қайси тўқнашувни кўпроқ кутяпсиз?

- Чемпионлик йўлида ҳар бир рақиб муҳим ҳисобланади. Мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика