UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54

Гиорги Квесиешвили: “Натижа учун бош мураббий бош қотириши лозим” Янгиликлар

Гиорги Квесиешвили: “Натижа учун бош мураббий бош қотириши лозим”

“Бухоро”, “Андижон”, “Қизилқум” жамоаларида ҳар мавсум турли миллат вакилларига мансуб легионерлар ҳаракат қилишади.

Айримлари ўзининг ажойиб ўйинлари билан маҳаллий ишқибозларга манзур келган бўлса, баъзилари қисқа муддат тўп тепиб айтарли ҳеч қандай фойдаси тегмади. Гиорги Квесиешвили эса Ўзбекистондаги 4 йиллик фаолияти давомида ўзидан ижобий таассурот қолдира олди. Футболчи юртимиздан қолган хотиралари билан ўртоқлашиб, собиқ жамоаларининг айни вақтдаги ҳолатига муносабат билдирди.

“Менга Ўзбекистонда ҳамма нарса ёқарди. Кимларни таниган бўлсам уларни барчасини ҳозир ҳам ҳурмат қиламан. Бундан ортиқ яна нима керак менга. Инсонларни ва мухлисларни ҳурмати ва эътиборидан бўлак бахт йўқдир.

Ҳозирда натижалар қониқарсиз? Бу кўпроқ ишонч билан боғлиқ. Тўғриси, айни пайт вазият қандай эканлигидан бехабарман. Аммо, чемпионат ўйинларини, собиқ клубларим иштирокидаги учрашувларни кўриб бораман. Натижаларга бефарқ эмасман. Уларга мухлислик қилишда давом этмоқдаман.

Навоийдаги энг эсда қоларли баҳс “Пахтакор” билан бўлганди. Ўшанда мен оҳирги дақиқаларда гол уриб жамоамга қимматли бир очкони олиб бергандим. Тўғриси, пойтахт клубидан очко олиш ўша пайтда ҳам мураккаб эди. Аммо, биз буни уддалагандик.

Ишқибозлар доим натижа талаб қилишади. Улар бунга ҳақлидирлар. Чунки, бу уларнинг иши ҳисобланади. Ҳеч қайси футболчи ёки жамоа майдонга ютқазиш учун чиқмайди. Доим ғалаба қозонишни иложи йўқ. Гоҳида ўйин сифати яхши чиқмаслиги табиий ҳол деб биламан. Бу борада эса бош мураббий ёки мураббийлар штаби обдон ўйлаб бош қотириши керак.

Муваффақиятсизликда муаммо битта бўлмайди. Ҳақиқий муаммо жамоа атрофида. Футбода кимдир ютади ёки мағлуб бўлади. Агар сиз ютқаздингизми билингки, рақиб сиздан кучли ва бир бош устун.

Ҳозирда Грузияда ҳам карантин. Бутсаларимни михга илганман. Футболчи вақтида фаолиятини тугатишни билиши лозим деб ўйлайман. Ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим. Ўзбекистондаги дўстларимни, одамларни соғинаман. Лекин, бу тарихда қолди”, - дейди грузиялик футболчи. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика