UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  6 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  3 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  13 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6

Гейнрихнинг селфиси биринчи ўринда бўлиши керак эди... Янгиликлар

Гейнрихнинг селфиси биринчи ўринда бўлиши керак эди...

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Қатар билан ўйнади.

Мен Ўзбекистон терма жамоаси сафида урилган голларнинг энг чиройли нишонланиши борасида рейтинг тузиб чиқишга қарор қилдим.

2011 йил
Ўзбекистон - Қирғизистон
Александр Гейнрих


ЖЧ-2014 саралаши 2-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан плей-офф баҳсида тўқнаш келганди. Тошкентда ўтган биринчи ўйинда вакилларимиз катта ташаббусга эришганлар. Бироқ ҳа деганда рақиб дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқа олишмаганди. Ниҳоят 28-дақиқага келиб Гейнрих ҳисобни очган ва голини қўлини бир бирига уриб нишонлаганди.


2015 йил
Ўзбекистон - Саудия Арабистони
Сардор Рашидов


Австралияда ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги турида терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушган. Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонга фақат ғалаба керак эди. Баҳснинг 120-сонияси ўтиб бораётганда ҳисоб очилганди, Сардор Рашидов араблар посбонининг икки оёғи ўртасига тўпни киритиб юборгач хурсандчилигини шундай нишонлаганди.



2006 йил
Осиё ўйинлари
Ўзбекистон - БАА
Александр Гейнрих


Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга Қатардаги Осиё ўйинларида иштирок этганди. Терма жамоамиз БАА билан ўйинда урилган голни антиқа тарзда нишонлаганди. 



2011 йил
Осиё кубоги
Ўзбекистон - Иордания
Улуғбек Бақоев


Ўзбекистон Осиё кубоги-2011 чорак финали доирасида Иордания билан ўйнаганди. 2-рақамли ҳужумчимиз Улуғбек Бақоев иккинчи таймда икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб голларини деярли бир хил тарзда нишонлаганди. Бу ўйиндаги ғалаба бизни илк бор қитъа чемпионати ярим финалига олиб чиққанди.



2011
U-17 Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон - Янги Зеландия
Темур Ҳакимов


Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўсмирларимиз Мексикада ўтган Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борганди. Терма жамоамиз аъзоси Темур Ҳакимов мундиалдаги биринчи голини мана шундай тарзда нишонлаганди. Кейинчалик Ҳакимов бу голни ўз севган қизига атаганини маълум қилганди.



2016
ЖЧ-2018 саралаши
Ўзбекистон - Сурия
Александр Гейнрих


Яқиндагина Тошкентда ўтган Сурия билан ўйинда Александр Гейнрих ғалаба келтирган голни ўзгача тарзда нишонлади. Унинг селфиси бутун дунёга машҳур бўлиб кетди ва ўзбек футболида янгилик бўлди. Аслида Сашанинг бу нишонлаши биринчи ўринда бўлиши керак эди, КЕРАК ЭДИ!...Минг афсус



2016
ЖЧ-2018 саралаши
Қатар - Ўзбекистон
Егор Кримец


Абадий қалбимиздасиз! Бошқа ҳеч нима ёза олмадим...



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +112   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика