UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими  5 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  1 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  30 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  1 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  12 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0

Гейнрих танқидчилар эътиборини қозонмоқда Янгиликлар

Гейнрих танқидчилар эътиборини қозонмоқда

Қозоғистон премьер-лигасида кўпчиликнинг эътибори сўзсиз Чимкентнинг «Ордабаси» клубига қаратилган десак муболаға бўлмаса керак.
Нима деганда бу жамоа Тошкентга энг яқин шаҳар вакили бўлиб, у ерда терма жамоамиз аъзоси Александр Гейнрих тўп суради.

Сашани аслида мазкур клубга Ўзбекистонда “Машъал” ва “Насаф”да фаолият олиб борган россиялик мутахассис Виктор Кумиков таклиф қилганди. Бошида бир йиллик шартнома тузилди ва кейинроқ яна чўзилди. Кумиков ўтган йил командадан кетди ва ўрнига бир вақтлар Қозоғистон терма жамоасини бошқарган Бахтиёр Байсеитов келди.

Жорий мавсум иккинчи давра бошида «Ордабаси» жуда қийин вазиятга тушиб қолди. Натижада бош мураббий Бахтиёр Байсеитовнинг истеъфога чиқишини мухлислар талаб қилишни бошлашди. Жаноб Байсеитов стадионда "фанатлар" билан учрашишга мажбур бўлди. Клуб раҳбарлари мушкул вазиятда бош мураббийни эмас, балки унинг ёрдамчилари Муҳсин Муҳаммадиев ва бошқа мутахассисларга чиқиш эшикларини кўрсатишди. Улар «Ордабаси»нинг иккинчи таркибига жўнатилди.

Мухлислар Бахтиёр акадан "Александр Гейнрихни нима учун жамоада ушлаб турибсиз?" деб сўрашганида, Байсеитов "У Ўзбекистон терма жамоасининг аъзоси" - дея жавоб берганди. Вақт ўтди ва Саша мана сўнгги 5 учрашувда рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол қилди. У «Оқжетпес» дарвозасига жуда чиройли тарзда тўп киритиб, жамоасининг 3-ўринга кўтарилиб олишига сабабчи бўлди. Агар «Ордабаси» шу тарзда ғалаба қозонишда давом этса, «Астана» ва «Қайрат»дан сўнг 3-ўринни эгаллаб Европа лигасига йўлланма олади. «Астана» ва «Қайрат»нинг таркибини алоҳида таъкидлашнинг ҳожати йўқдир. Уларда кучли футболчилар етарли ва пул ҳам...

Тўлқин Бакирхўжаев.
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика