UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  0 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  115 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15

Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди Янгиликлар

Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди

Германия терма жамоасининг самолёти Шотландиянинг Эдинбург шаҳрига фавқулодда қўнди.

Бу воқеа Германия футбол иттифоқи (DFB) томонидан маълум қилинди. Улар бу воқеани яна бир чашка қаҳва ичиш учун баҳона, деб ҳазил қилишди.

Кеча Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида Исландияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва тунда Германия сари йўл олди. Бироқ шошилинч равишда Эдинбургга қўнишга мажбур бўлди.

BILD маълумотларига кўра, рейс 7700 авария сигналини узатди. DFB эса самолёт қўнганига сабаб сифатида хавфсизлик профилактик текшируви ўтказилганини келтирди.

"Ҳамма (жамоа аъзолари – таҳририят) тартибли ва сабрли равишда авиация ходимларининг ўз ишларини хотиржам ва профессионал тарзда бажаришини кутишмоқда. Келинг, яна бир чашка қаҳва ичамиз", – дея ҳазил билан жавоб берди Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати.

Кейинчалик DFB Эдинбургга захира рейси келганини хабар қилди – ва жамоа Франкфуртга, кейин Мюнхенга жўнаб кетишини айтди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика