UZ

Сўнгги янгиликлар

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  1 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди Янгиликлар

Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди

Германия терма жамоасининг самолёти Шотландиянинг Эдинбург шаҳрига фавқулодда қўнди.

Бу воқеа Германия футбол иттифоқи (DFB) томонидан маълум қилинди. Улар бу воқеани яна бир чашка қаҳва ичиш учун баҳона, деб ҳазил қилишди.

Кеча Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида Исландияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва тунда Германия сари йўл олди. Бироқ шошилинч равишда Эдинбургга қўнишга мажбур бўлди.

BILD маълумотларига кўра, рейс 7700 авария сигналини узатди. DFB эса самолёт қўнганига сабаб сифатида хавфсизлик профилактик текшируви ўтказилганини келтирди.

"Ҳамма (жамоа аъзолари – таҳририят) тартибли ва сабрли равишда авиация ходимларининг ўз ишларини хотиржам ва профессионал тарзда бажаришини кутишмоқда. Келинг, яна бир чашка қаҳва ичамиз", – дея ҳазил билан жавоб берди Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати.

Кейинчалик DFB Эдинбургга захира рейси келганини хабар қилди – ва жамоа Франкфуртга, кейин Мюнхенга жўнаб кетишини айтди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика