UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  0 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  19 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  164 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1

Германия – Ўзбекистон учрашуви “Бунёдкор”да Янгиликлар

Германия – Ўзбекистон учрашуви “Бунёдкор”да

Ёшлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионати доирасида 4 июнь куни Ўзбекистон ва Германия футболчилари баҳси бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” стадиони ресторанида учрашувни катта экран қаршисида томоша қилиш ташкил этилди. Маросимда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, футбол жамоатчилиги вакиллари, журналистлар иштирок этишди.

Учрашув бошланиши арафасида “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоев ҳамда Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг сўз олишиб, жамоаларга омадлар тиладилар.

Танаффус пайтида Ўзбекистон ва Германия футболи тарихига оид саволлар асосида қизиқарли викторина ташкил этилди. Ғолибларга “Бунёдкор” ФК томонидан тайёрлаб қўйилган совғалар топширилди.

Учрашув якунлангач, ўйин натижасини тўғри топган (аввалдан тарқатилган купонга тўғри ҳисоб ёзиб қолдирган) мухлисга махсус совға топширилди. “Бунёдкор” ФК президенти Бедил Алимов ва ГФРнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси бир-бирларига футбол тўпларини совға қилишди.

Жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, “Бунёдкор” вакилларини Берлинда бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигасининг финал учрашувини томоша қилишга таклиф этди.

Тадбир фотожамланмаси билан ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика