UZ

Сўнгги янгиликлар

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  8 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  4 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  18 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

Ғайрат Ўдаев: “Хоразмда футболга бўлган эътибор ўзгарди” Янгиликлар

Ғайрат Ўдаев: “Хоразмда футболга бўлган эътибор ўзгарди”

ПРО-Лиганинг 9-турида “Хоразм” жамоаси ўз майдонида Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилди ва ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

Баҳс якунига етгач, урганчликлар сардори Ғайрат Ўдаев билан суҳбатлашдик.

- Албатта, “Сурхон”га қарши ўйинда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилишни истагандик. Аммо якунда дуранг қайд этилди. Биз бу ўйинда икки очко йўқотдик. Тўғри, “Сурхон” ҳам яхши жамоа. Улар Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда. Лекин биз ҳар қандай рақиб билан фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Боз устига уйда ишқибозларимизни хурсанд этишимиз шарт – дея гап бошлади “Хоразм” дарвозабони.

- Бизда жарохатга йўлиққан айрим ўйинчиларимизнинг йўқлиги билинмоқда. Шу боис мураббийлар ўзи истаган оптимал таркибни тушира олмаяпти.

- “Сурхон”га қарши баҳсда ёшларимизга тажриба етишмади. Гол уриш учун вазиятларни содир этган бўлсакда, улардан унумли фойдалана олмадик. Нима ҳам дердик, кейинги ўйинларда ютишга харакат қиламиз.

- Ростини айтсам, мутасаддилар томонидан сўнгги пайтларда футболга  бўлган эътибор нисбатан кучайди. Жамоага янги хомий бириктирилгач, ойлик ва мукофот пулларини вақтида ола бошладик. Ҳозир жамоанинг футболчилар олдида қарзи йўқ. Бундан жуда хурсандмиз ва жамоа номидан раҳбариятга миннатдорчилик билдирган бўлардим.


- “Хоразм”да битта муаммо – стадион масаласи ҳамон очиқлигича қолмоқда. “Олимпиа” стадиони фойдаланишга топширилмасдан қаровсиз холатда қолиб кетмоқда. “Хоразм”нинг қароргоҳи ҳам стадионнинг олдида жойлашган эди. Аммо у ерга ҳам киришга руҳсат берилмаяпти. Футболчилар эса машғулотга ўз уйидан қатнамоқда. Бошқа вилоятдан келган ўйинчиларга эса меҳмонхонадан жой қилиб берилган. Ўйин кунлари эса ҳамма стадионда кўришади. Бошқа жамоаларда эса ўйиндан бир кун аввал ҳамма базада қолади. Бизда эса вазият бошқачароқ. Шунингдек жамоа ўзининг хусусий автобусига ҳам эга эмас. Сафар ўйинига боришда қийинчиликларга учраб турибмиз. Балки кейинчалик бу камчиликлар ҳам бартараф этилар.


- Бу йил янгича форматда ўтказилаётган ПРО-Лига мусобақасининг савиясини юқори баҳолайман. Ҳар бир учрашув қизиқарли кечмоқда. Очиғини айтганда, илгари олдиндан қайси жамоа фаворит қайси жамоа очко йўқотиши мумкинлигини бемалол таҳмин қилиш мумкин эди. Бу йил эса мана ўзингиз ҳам гувоҳи бўляпсиз, пастки ўринда юрган жамоа юқоридаги жамоадан ҳам очко тортиб олмоқда. Демоқчиманки, ҳақиқий кураш кечмоқда.

- Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вице-президенти Умиджон Аҳмаджонов мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларига сафар уюштириб, у ердаги шарт-шароитлар билан бевосита танишиб чиқди. Бизнинг вилоятга ҳам келишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Шунда янада олдинга силжиш кузатиларди – дейди Ғайрат Ўдаев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика