UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  20 23:53Миллатлар лигаси. Италия — Франция, Исроил — Бельгия ўйини учун таркиблар маълум  1 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  10 17:37Беллингем нимадан норози?  10 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  11

Ғайрат Жумаев: «Андижондан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз» Янгиликлар

Ғайрат Жумаев: «Андижондан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз»

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасида «Андижон» — «Қизилқум» жамоалари жавоб учрашувида майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан навоийликлар ярим ҳимоячиси Ғайрат Жумаев фикрлари билан қизиқдик.

— Бизни Андижонда қийин учрашув кутиб турибди, — дейди Ғайрат Жумаев. — «Андижон» футболчилари билан бу йилги мавсумда ҳозиргача икки марта ўйнаб кўрдик. Мураббий Бахтиёр Ашурматов Андижонда кучли таркибни тўплай олган. Аммо бу жамоани енгиш мумкин эканлигини ўтган учрашувда исботлай олдик. Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичининг Навоийда кечган дастлабки учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган эди. Ҳозир чорак финалга қайси жамоанинг йўлланма олишини олдиндан тахмин қилиш қийин. Менимча, бу борада ҳар икки жамоанинг имкониятлари тенг. Биз эса Андижондан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика