Гаттузо: "Олтин тўп"га икки ўзга сайёралик лойиқ”
04 окт 2019 22:20
Янгиликлар
Гаттузо: "Олтин тўп"га икки ўзга сайёралик лойиқ”
Италиялик собиқ футболчи ва ҳозирда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Женнаро Гаттузо ушбу мавсум «Олтин тўпʼ»га кимлар даъвогарлик қилиши ҳақида фикр билдирди.
"Олтин тўп"га ўзга сайёралик икки футболчи – Роналду ва Месси лойиқ. Улар дунёнинг энг кучли футболчилари ҳисобланади. Охирги 10 ёки 11 йилда "Олтин тўп" ушбу жуфтликдан бирига насиб қилиб келди. Улардан бири яна мазкур мукофотни қўлга киритиши эса адолатдандир”, – дея қайд этган Гаттузо.
Аввалроқ, 41 ёшли мутахассис «Женоа»ни бошқариш нияти йўқлигини билдирганди.
Фикрлар