Гаттузо ижарага олинган "Челси" футболчисини қайтариб юбормоқчи

Aslanov Jasurbek
15 окт 2018, 13:49
"Челси" ярим ҳимоячиси, айни дамда ижара асосида "Милан" шарафини ҳимоя қилаётган Тьемуэ Бакайоко шартнома муддати якунланишидан аввал инглиз клубига қайтиши мумкин.

Россонерлар бош мураббийи Женнаро Гаттузонинг фикрича, франциялик футболчи майдон марказида ўйнаш учун етарли даражада кучли эмас. Бакайоко "Милан"нинг тез орада бўладиган баҳсларида имкониятга эга бўлади. Агар у ўзини кўрсата олмаса, катта эҳтимол билан клуб ижара шартномасини бекор қилади ва хавбек "Челси"га қайтади.

Бакайоко 2018 йилнинг ёзида "Милан"га бир йиллик ижара асосида ўтган эди. Россонерларда футболчини 35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport